UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлган. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  2 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  26 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13

Даврон Файзиев: “Ишлашда, ҳаракат қилишда давом этамиз” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Ишлашда, ҳаракат қилишда давом этамиз”

Олий лиганинг 15-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманига қатнашди.

- Авваламбор, барча юртдошларимизни улуғ байрамимиз Ҳайит байрами билан табриклайман. Ҳамманинг хонадонига соғлик-саломатлик,хотиржамлик. Юртимиз доимо  тинч бўлсин.

Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳс қизиқарли бўлди. Биз яратилган имкониятдан фойдалана олмадик. Бу дегани биз жамоага яхши хужумчи қидиришимиз керак. Биринчи даврани яхши тугатмадик. Иккинчи даврада қандай ўзгариш бўлади билмадим. Бу ҳақида раҳбарият билан бир қарорга келамиз. Ўзгариш бўлиши аниқ. Футболчиларда ҳам,ўзимизнинг иш услубимизда ҳам албатта ўзгариш бўлади. Йигитлар бугун борини бериб ўйнашди. Фақат кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик.

Иккинчи давра биз учун оғир кечади. Турнир жадвалидаги ўринлар буни айтиб турибди ва биз иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўрамиз. Жамоадан кимлар кетади,кимлар қолади ман буни олдиндан айта олмайман. Таркибга янги футболчилар келиб қўшилиши аниқ. Ҳаёт давом этади. Биз фақат олдинга юрамиз. Мағлубиятдан сўнг бундан фожеа ясаш ёки тушкунликка тушиш нотўғри. Ҳозир футболчиларни қўллаб-қувватлаш керак бўлган вақтимиз. Биз биринчи даврани бундай тугашини хоҳламагандик. Яхши кайфиятда тугатмоқчи эдик. Акси бўлиб чиқди. Ишлашда,ҳаракат қилишда давом этамиз, - дейди Файзиев.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика