UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  3 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  2 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  49 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

Даврон Файзиев: "Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмаслиги мумкин" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмаслиги мумкин"

Суперлиганинг 16-турид доирасида ўтказилган “Суғдиёна” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Даврон Файзиев фикрлари билан ўртоқлашди.




"Ўйин борасида нима дейишим мумкин. "Суғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Иккинчи ўйиндирки, дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиздан кейин футболчилар руҳий тушкунликка тушуб қолишмоқда. Бу ҳолат сафарда "Бухоро" билан ўйиндан сўнг пайдо бўлди. Йигитларга тушунтирган эдик, қизил карточка эса янада қўшимча куч билан ўйнашимизга мажбур қилди. Бош мураббий Бахтиёр Аъзамович бетоблиги сабабли бугун ўйинда иштирок эта олмади. "Суғдиёна" билан ўйинга тактика, таркибни мураббийлар штаби маслаҳатлашган ҳолатда биргаликда  Бахтиёр Аъзамович билан телефонлашиб тузиб чиқдик. Ўйлаган режаларимиз натижа бермадиим демак биз танлаган йўл нотўғри бўлиб чиқади. 

Иккинчи давра бошланган. Йигитларга тушунтиряпмиз. Юқори ўринларни эгаллашни ўйласак, яхши натижаларни қайд этишимиз лозим, жавобгарликни бўйинимизга олишимиз керак.Футболчиларни бундай ҳолатдан олиб чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бугун ўн киши бўлиб қолган бўлсак ҳам ёмон ўйнамадик, ҳимояга ётиб олмадик, ҳужум қилдик. Лекин футболда натижа бўлмаса қийин. Йигитларга раҳмат айтган ҳолда “Бунёдкор”га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Агар эътибор берган бўлсангиз, “Бухоро” билан бўлган баҳсда иккинчи гол, “Металлург”га қарши ўйинда биринчи гол ва бугунги голларда ҳам ҳимояда хатога йўл қўйилди. Демак, бунинг устида кўпроқ ишлашимиз керак. Биринчи даврада юқори даражада ўйнагандик. Фақат ҳимоячиларни айблаш ноўрин. Мағлубиятда барча айбдор. Биз мураббийлар ҳам. Хатолар устида ишлаймиз. Футбол хатолардан иборат, хато билан хатони фарқи бор. 

Бош мураббиймизнинг қачон тузалишини билмаймиз. Жамоамиз. шифокори бу саволга жавоб беради.

Элементлар хатолар футболчилар маҳорати билан боғлиқ деб ўйлайман. Элементлар хатога майдонни айблаб бўлмайди. Ютишни истаган жамоа тўғри пас беришни билиши, олдинга пас беришни ўрганиши лозим. Майдон баҳона қилсам бўлмайди. Буни маҳорат билан боғлаш мумкин. Футболчиларни нархини солиштирадиган бўлсак, "Суғдиёна" биздан устун. Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмайди. Маҳорат йиллар давомида келади. Ишлаш керак. Ҳамма инсон хато қилади",- дейди Даврон Файзиев.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика