UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  21 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

Даврон Файзиев: “Динамо” футболчилари терма жамоадан таклиф олишди, бу йигитларга мотивция беради” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Динамо” футболчилари терма жамоадан таклиф олишди, бу йигитларга мотивция беради”

“Динамо” – “Қизилқум” (2-2) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ҳам мухлисларга ёқадиган жанговар ўйин бўлди. Лекин мураббийлар учун жуда асабий баҳс гувоҳига айландик. «Қизилқум»да тажрибали футболчилар борлиги сабаб улар бизни хатоларимиз сабаб жазолашди. Рақибларимизнинг олдинги ўйинларини таҳлил қилиб, очиғини айтаман, «Қизилқум» бундай ўйин кўрсатишини умуман кутмагандим. Футболчиларим ирода кўрсатганларидан хурсанд бўлдим. Аммо, ҳимоя чизиғида оддий хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Бугун ҳимоячиларимиз – Ҳамроев, Ўринов, Аъламхонов, Лоқаевлар ўз даражасида ўйин кўрсатишмади. Жамоа юқорида бўлишни хоҳласа, ҳимояда «0»га ўйнашга интилиши керак. Ютишимиз шарт бўлган баҳсда очко йўқотдик. Таққослайдиган бўлсак, шу футболчиларимиз билан «Бухоро»да ҳимояда анча яхши ўйнадик.

Қувонтираётган жиҳат биз машғулотларда пухта ўйланган комбинацияларимиз эвазига голлар ураяпмиз, аммо рақиблар оддий хатоларимиздан фойдаланишмоқда. Рақибнинг голлари ҳақида гапирадиган бўлсам, Саноев гол урган вазиятда учта ҳимоячимиз бошқа ерда юрганди. Мен ҳам ҳимоячи бўлганман ва бу ҳолатни учун қўпол хато деб биламан. Биз ўз меҳнатимиз қадрига етишимиз шарт. Рақиб футболчиси дарвозабонимизни шунчаки ўққа тутаётганида ҳимоячиларимиз бунга имконият бераётганликларини жуда қўпол хато деб ҳисоблайман.

Биз ўтган турда илк марта Бухорода кечки пайтда, чироқлар остида ўйнагандик. Бу нарса мени хавотирга ҳам солганди, чунки биз чироқлар остида машғулот ўтказмагандик. Ҳомийларимиз “Филипс” ёритгичларини Самарқандга олиб келишган ва уларни тез орада ўрнатишади. Кейин биз ҳам ўйинларимизни кечги вақтга белгилай оламиз. Бу нафақат биз, мухлислар учун ҳам жуда қулай бўларди. Бу ишлар шахсан вилоятимиз ҳокими назоратига олинган. Яна озроқ сабр қилсак, Самарқандда ҳам ўйинлар кечки пайтда, қулай вақтда ўтарди.

Чинданам, дарвозабонимиз Ботирали Эргашев бугун яхши ўйин кўрсатди. У иккита 100 фоизли вазиятда жамоамизни қутқарди. Дарвозабонимиз энди миллий терма жамоага чақирилган ва ўртоқлик ўйинларида бош жамоа ихтиёрида бўлади. У Туркия, КХДР, Сурияга қарши ўртоқлик ўйинларида бош жамоа сафида бўлади. Шоҳрух Абдураҳмонов эса олимпия жамоасидан чақирув олган. Жасур Азимов ва Ҳакимхон Аъламхоновлар миллий жамоанинг кенгайтирилган таркибига киритилганини айтишим мумкин. Албатта, “Динамо” футболчиларининг Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олишлари бутун жамоага мотивация беради. Яхши ўйнашда давом этишса, улар ҳам чақирув олишларига ишонишади.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика