UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  2 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  5 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  91 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  39 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  426 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Даврон Файзиев: "Бугун энг яхши ўйинчи сифатида дарвозабонимизни айтган бўлардим" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бугун энг яхши ўйинчи сифатида дарвозабонимизни айтган бўлардим"

Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин "Қўқон-1912" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Барчани узоқ кутилган ғалабани билан табриклайман. Фарғона вилоятида кеча бошланган ўзбек футболининг 110 йиллик байрами бугун якунланди. Футбол фахрийлари ҳам бу ерга ташриф буюришди. Бугунги ғалаба ҳам ушбу байрамга тўғри келди. Ушбу ғалабани Қўқон аҳлига ва футболимизнинг 110 йиллик байрамига бағишлайман. Ўйиндан аввал катта йўқотишлар бор эди. Лекин йигитлар ирода намойиш этишди. Ўйин 1:1 ҳисобида давом этаётган пайтда, ким гол урса, ўша ғалабани қўлга киритарди, "Сўғдиёна" ҳам ютиб кетиши мумкин эди, лекин омад бизга кулиб боқди. Сўнгги дақиқада киритилган тўп эвазига ғалабага эришдик. Бизга ишонч билдирган клуб раҳбарияти, мухлислар, умуман, барча-барчага ушбу ғалабани бағишлайман. "Сўғдиёна" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман. Икки жамоа ҳам бир хил вазиятда эдик. Чунки рақибдан ҳам мағлубиятлардан кейин биздаги каби тушкунлик кайфияти бор эди. Бизда жароҳат олган футболчилар кўп эди, уларнинг баъзиларини майдонга ташлашга мажбур бўлдик. Ўйин давомида хатолар кузатилди. Бироқ ғалабадан сўнг барчаси унутилади. Ўйин мухлисларимизга ёқди деб ўйлайман. 

— Ҳужумчи Норбеков жароҳат олгач, унинг ўрнига позициядоши эмас, ҳимоячини туширганингизни қандай изоҳлайсиз?

— Ҳисобдан келиб чиққан ҳолда ўзгаришни амалга оширдик. Тактик ўзгариш дейиш мумкин. Ҳасанов, Норбеков каби футболчилар бугун иситма билан майдонга чиқиб, жамоа ғалабасига ҳисса қўшди. Уларни фақат олқишлаш керак. Юқорида таъкидлаганимдек, йўқотишлар бизга катта таъсир ўтказаётганди. Ўйлашимча, ғалабадан сўнг йигитларда ишонч пайдо бўлмоқда. Алмаштиришни тўғри деб ҳисобласак бўлади, чунки ғалаба қозондик. "Сўғдиёна" ёмон ўйин кўрсатмади. Улар қарши ҳужумлар ташкил қилишга уринишди. Иккала жамоа ҳам тенг вазиятлар яратди. Норхонов гол урганда, ютқазишимиз мумкин эди. Учрашув охирида ғалабани "илиб кетдик". 

— "Қўқон-1912" ҳозирги ўрнида мавсумни якунласа, плей-оффда иштирок этади. Жамоа ушбу босқичда қаерда ўйнаш қулай?

— Ҳозир бу ҳақда фикр билдиришга ожизман. Фақат олдинга қўйилган мақсад сари интиламиз. Қолгани Аллоҳдан. Биз ғалабани узоқ кутгандик. Ҳозир рақиб танлайдиган ҳолатда эмасмиз. 

— Сиддиқов ва Йосовичнинг ҳолати қандай?

— Йосович мавсум охирига қадар бизга ёрдам бера олмайди. "Пахтакор"га қарши ўйинда Сиддиқовнинг жароҳат олишига мен айбдорман. Уни биринчи бўлимдан сўнг алмаштиришим керак эди, чунки у жароҳатини янгилаб олганди. Унинг ҳолатини била туриб, майдонга чиқарганим хатоим бўлса керак, деб ўйлайман. Ўйлайманки, Жавоҳир келгуси ўйинларда бизга ёрдам беради. Унинг ҳолати яхши тарафга ўзгарган. Жавоҳирни ҳар бир клуб ўз таркибида кўришни хоҳлайди. Қолаверса, Раҳматуллаевнинг иситмаси бор, шу боис у ўйинга ҳам кела олмади. Санасак, 6-7 футболчида жароҳат бор. Сардор Етовқўзиев бугун дебютини ўтказди. Ёшларга ишонч бериш керак. Тошмирзаевни борасида ҳам мажбурий ўзгариш амалга оширдик. Чунки Ҳасанов иситмаси юқорилиги сабабли захирага олинди. Лекин бу ўзгариш ўз самарасини берди. Хатолар кузатилди, бироқ ўз вақтида бартараф этилди. Шундан хурсандман. Бугун энг яхши ўйинчи сифатида дарвозабонимизни айтган бўлардим. Аслида ғалаба учун барчани эътироф этиш мумкин. Бироқ ажратиб кўрсатадиган бўлсак, Абдуллаев, Холмуҳаммедов ва Рустамовни ажратиб кўрсатиш мумкин. Гол урган ўйинчи эса — қаҳрамон. Уни барчадан юқори қўйиш мумкиндир.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика