UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  3 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  3 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  7 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қўқон-1912" (1:1) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ўйин бошланишидан олдин "Пахтакор-79" хотирасини ёд этдик ва кейин яхши кайфиятда ўйинни бошладик. Баҳс тўғрисида қисқача гапирадиган бўлса, ўйинга баҳони мухлислар беришади. Биз "Олимпик" ўйинларини таҳлил қилиб, етарлича тайёргарлик олиб боргандик. Майдонда иккинчи рақам остида ўйнашни ният қилганимиз йўқ эди. Ўйиндаги ҳисобга қараб майдондаги ҳаракатларимизни озгина ўзгартирдик. Керакли жойда 2 та ёки 3 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Олимпик" катта ҳажмда ҳужумга борганда 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. 

Бироқ йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Фақат вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. 

Йигитлардаги бир нарса хурсанд қиляпти – улар биринчи даврадаги каби голдан кейин тушкунликка тушиб қолишмаяпти. Ўйин ҳақида умумий гапирсак, бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Бу – футбол. Кимдир хато қилади, кимдир ундан фойдаланиб кетади.

- Иккинчи таймда жамоангиз ҳимояга ётди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмади. Шунча вазиятлар кўкка совурилишига нима сабаб бўлди? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда турнир жадвалидан келиб чиқиб озроқ босим бор. Бош мураббий сифатида менда ва футболчиларда босим бор. Мураббий кўрсатма беради ва талаб қилади, футболчи эса уни ижро қилади. Шунча ҳужум кўкка совурилди, битта эмас тўртта яққол вазият қўлдан чиқарилди. Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади. Голни уриш мураббийга қоляпти. Ҳозир шу голни ҳам мураббийлар уриб берса, футболчиларнинг ўйнашига ҳожат қолмайди (кулади). Хато бор. Иш бор жойда хато бўлади. 

Танқидларни тўғри қабул қилишимиз ва уларни такрорламаслигимиз лозим. "Олимпик" катта куч билан олдинга ташланишини билардик. Биз керакли жойда қарши ҳужумга ўтдик, қайсидир ҳолатда прессингда ўйнадик. Қаердадир таваккал қилишга, қаердадир ўйин бошидаги тактикамизга қайтишга тўғри келди. 

Бугун икки жамоага ҳам 1 очкодан насиб қилган экан, аммо чиройли футбол гувоҳига айландик.  

- Биринчи давра давомида "Қўқон-1912"да яхшигина молиявий муаммолар бор эди. Ҳозир уларнинг маълум қисми бартараф этилдими?

- Ҳозирги кунда молиявий муаммо йўқ. Қисман бор, лекин биринчи давра билан солиштирганда 70-80 фоизи қопланди. Қолган клубларда ҳам шундай муаммолар учраб туради, бунга сабр қилишимиз керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика