UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  3 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг муаммолари жуда кўп" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг муаммолари жуда кўп"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мухлислар хурсанд бўлишди. Бироқ жамоамиз мағлуб бўлди. Тўртта ўйинда 11та гол ўтказиб юбордик. Шулардан 8тасини яққол ўз хатоимиз туфайли ўтказиб юбордик. Бугун иккала жамоа очиқ футбол намойиш этди. Хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. "Локомотив"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Даврон Файзиев.  

Жамоа ҳали ҳам муаммолардан қутулгани йўқ. Бу фақат бизнинг эмас вилоятимиз муаммоси. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик.

Журналистлардан кўп нарсани беркитдим, очиғини айтиш вақти келди. Футболчилар олдида жуда катта қарзимиз бор. Икки йил олдинги қарзлар ҳали ҳам бор. Бироқ бу мағлубиятларга баҳона эмас. Бошқа клубга ўтишни ўйладим, бироқ мен шу ерда, маҳаллий йигитлар билан чиройли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Уй ўйинларини Зоминда ўтказаяпмиз. У ерга боришда ҳам қийинчиликлар бўлмоқда. "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳамон ўзимга келганим йўқ. "Омад ҳамиша келавермайди" деган мақол ўша ўйинга жуда мос эди.

Агар ҳозир жамоага 10та легионер олиб келиш мумкин, тўғрисини айтаман шундай бўлса ҳам улар Жиззахдан қочиб кетишади.

Мен ҳам легионер чақиришни, "Бунёдкор" ёки "Локомотив"дан кучли футболчини ўйнатишни истайман. Лекин маблағ бўлмагандан кейин ҳозирги футболчилар билан ҳаракат қилишга мажбурмиз.

Жиззахдаги стадион сентябрь ойига тайёр бўлишини айтишганди, бироқ ўша вақтга келиб майдон ҳали тайёр бўлмайди деб қўрқаман. Жиззахда футбол бор, бундан кейин ҳам, бўлади деб умид қиламан", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика