UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  76 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  23 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Даврон Файзиев: "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ"

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.
"Барчани янги мавсум билан табриклайман. Ўйин борасида "Қизилқум" жамоаси ҳақиқий иштиёқ, характер эвазига ғалаба қозонди. Мезбонларда имконият кўпроқ бўлди. Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Ҳимоячиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бунинг натижасида биз йирик ҳисобда ютқаздик. "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Ҳар бир хатода улар бизни жазолашди. Агар биз биринчи гол урганимизда балки натижа бошқача бўлиши мумкин эди", - дейди Файзиев.

- "Сўғдиёна"ни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этди. Уларнинг ўрнига керакли ўйинчилар талкиф этилдими?

- Сўнгги 3 йиллик таркибдан 10 фоизи қолди холос. Мураббий сифатида ўзимни оқламоқчи эмасман. Жамоа ютқаздими демак менда айб бор. Янги тузилган жамоадан дарҳол натижа талаб қилиш тўғри эмас. Биринчи бўлимда ўйинимиз умуман қовушмади.

- Биринчи турдаги натижалар кутилмаган бўлдими?
- Барча учрашувларда кутилмаган натижалар бўлди. "Қизилқум" ҳам йирик ҳисобда ютишини ҳеч ким кутмаганди. "Динамо" ўз майдонида ютқазди, "Навбаҳор" мағлуб бўлди. Суперкубок соҳиби, чемпион ғолиб бўла олмади. Бу - футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Жамоа ғолиб бўлади, ютқазса мураббий ютқазади.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика