UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Даврон Файзиев: "Илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этганимиздан жуда хурсандман" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этганимиздан жуда хурсандман"

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев ва ҳужумчи Жасур Ҳакимов қатнашди.
"Бутун жамоамизни, мухлисларни, раҳбариятни, бизга ишонган барчани табриклайман. Ишончни оқладик деб ўйлайман. Ўйин қизиқарли бўлди. Худди "Машъал"га қарши тайёрлангандек тайёрландик. Тайёргарлигимиз ўз мевасини берди", - дейди Файзиев.

"Энди кейинги ўйинларга тайёрланиш керак. Бугунги кун тарихга кирди. Сабаби эрталаб учрашув превьюсини кўргандим. "Сўғдиёна" йирик ҳисобларда ютқазгани, атига битта гол урилгани... Йигитларга бугун ғалаба қозонсак тарихга киришимизни таъкидладим. 8 йил давомида биринчи бор "Бунёдкор"дан очко тортиб олди. Шу мени жуда ҳам хурсанд қилди. Мусобақа жадвалида ҳам бироз бўлса ҳам аҳволимизни яхшилаб олдик".

"Учта ҳужумчи билан ўйнадик. Ҳимояланганимизда Анвар Ражабов орқароққа қайтиши керак эди. У бор кучи билан ўйнади. Марказда узилишлар бўлгани рост. Лекин йигитларимга эътирозим йўқ. Камчиликларни ўрганиб чиқамиз".

"Олександр Каблаш билан ҳозиргача гаплашиб турамиз. Агар имконият бўлса уни жамоага чақирамиз. Ҳужум чизиғида рақобат кучайишини истаймиз".

Жасур Ҳакимов: "Мухлисларнинг қўллаб қувватлашди, мураббийлар ишончи. Бугун жамоавий ғалабага эришдик. Шунчаки мен гол урдим, бу голларда барчанинг хиссаси бор". 

Жасур Ҳакимов: "Даврон Файзиев ёшларга ишонадиган мураббий. Мағлуб бўлсак ва футболчи хато қилса уни захирага ўтказиб қўймайди. Шу ҳислатларини қадрлайман".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика