UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  0 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  14 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  9 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2

Даврон Файзиев: "Бугун бизга омад кулиб боқди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бугун бизга омад кулиб боқди"

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев қатнашди.
- Авваламбор кеча бўлиб ўтган устозлар байрами ва яқинлашиб келаётган ҳайит байрами муносабати билан барчани табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. "Нефтчи"ни қандай ўйин кўрсатишини билардик. Шу боис қисқа фурсат ичида бу жамоага қарши шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Футболда кўп нарса омадга боғлиқ. Ҳозир ҳар бир очко биз учун олтинга тенг. Бугун оз миқдорда бўлса ҳам олдимизга қўйилган режамизга эришдик. Ўзинглар гувоҳи бўлдинглар баҳс жуда ҳам қизиқарли ва жанговор руҳ остида ўтди. Иккала жамоа ҳам ғолибликка муносиб эди. Бу  футбол. Унда ҳар нарса бўлиши мумкин, - деб гап бошлади Файзиев.

- Бугун жамоангиз икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?
- Бу саволингизга ҳозир аниқ бир нима дея олмайман. Буни мавсум якуни кўрсатади. Агарда олий лигада қолиш учун очколаримиз етарли бўлса бир очко ишлаган бўламиз. Лекин биз Фарғонага уч очко олиш мақсадида келгандик. Агарда учрашув бошида яратилган вазиятларимиздан унумли фойдалана олганимизда ўйлайманки, ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш оларди. Чунки "Нефтчи" жамоаси ҳам истайсизми йўқми барибир ҳужумга ўтарди.

-  Элитада қолиш учун курашни давом  эттирамиз. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Бугун "Бухоро" - "Қизилқум" ўйини қандай натижа билан якунланишини ҳам кутамиз.

- Дуранг мен учун сюрприз бўлди дея олмайман. Чунки бугун ютқазмаслигимизга ишонгандим. Буни йигитларни ўйинга тайёрлаш чоғида ҳам уқтиргандим.
 
- Агарда эътибор берган бўлсангиз охирги икки йилда "Нефтчи"га ютқазмаяпмиз. Мен бошчилигимда бу жамоага қарши 6та ўйин ўтказган бўлсак, ютқазмадик. Эсимни таниганимдан бери, "Сўғдиёна" Фарғонадан олдин ғалаба ёки дуранг билан қайтмаганди. Албатта бу мен учун ижобий натижадир.

- "Нефтчи"ни ўйинига, умуман, рақиб жамоалар ўйинига баҳо бера олмайман. Негаки бу ерда ҳам мураббийлар ишламоқда. Мен фақат ўз жамоам ҳақида гапиришим мумкин, - дейди Даврон Орипович.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика