UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ"  0 15:33Расман: Сардор Раҳмонов ОКМКни тарк этди  3 14:30Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида  2 14:15"Реал" 17 ёшли футболчи учун курашда ПСЖни ортда қолдирди  5 13:40БАА футболи эксперти: "Космин ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўя олади, шунинг учун БААни мағлуб этишда қийналишингиз мумкин. Олариунинг энг кучли жиҳати..."  11 13:19ЖЧ-2026 саралаши. Осиё қитъасида бугун 9 та ўйин бор  3 12:45БАА – Ўзбекистон. Ўзаро ўйинлар тарихи  4 12:29Симоне Индзаги: "Ал-Ҳилол" — мен ҳурмат қилган клуб"  6 11:53БАА - Ўзбекистон. Ўзаро ўйинларда Сергеев тўпурар. Рўйхатда яна кимлар бор?  13 11:22Миодраг Радулович: “Ўйлайманки, бугун Ўзбекистон тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади”   10 10:55Онана Саудия клубига ўтишга яқин  6 10:27“Реал Мадрид“ 33 ёшли ҳужумчига қизиқмоқда  1 10:11Математикани ёмон кўраман  10 10:00Тарихий натижа қайд этган Португалия устози учрашувдан сўнг нималар деди?  4 09:33Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан иборат ёшлар жамоамиз Россияга қарши баҳс олиб боради  4

Даврон Файзиев: "3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.
"Учрашув биз кутгандек кечмади. Сабаби баҳс аввалидаги хато, 11 метрли жарима тўпини белгиланиши режамизни бузиб қўйди. Буни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Лекин рақибнинг маҳорати биздан кучли. "Локомотив" хатони кечирмайдиган жамоалар сирасига киради. Иккинчи бўлимда ваиятни ўнглашга уриндик. Бунинг оқибатида яна жазоландик. Юзага келган имкониятдан фақат битта гол урдик.

"Локомотив" жамоасини табриклайман. Улар ҳам бугунги ўйинга хавфсираб келишларини билардик. Биздан ҳар томонлама омад юз ўгирмоқда. Бугун ҳам ўз майдонимизда ўйнамадик. Жиззахдан келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Худо хоҳласа натижа келади. Биз ўтган йилги жамоанинг ўзагини сақлаб қола олмаганимиз чатоқ бўлди. Яна ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз", - дейди Даврон Файзиев.

- Жамоа қачон Жиззахда ўйнайди?
- Ўзим ҳам шу кунларни кутиб юрибман. 18 апрель куни янги стадионда ўйнашимизга ваъда беришди. Лекин бу якуний қарор эмас. Барча муаммо ҳал қилинса 5-тур ўйини Жиззахда бўлиб ўтади.

- "Сўғдиёна" 3та ўйинда ҳар бир ўйинда камида 3та гол ўтказиб юбормоқда...

- Тўғри 3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир. Ўйиндан аввал шогирдларимга хато қилмасликни таъкидлагандим. Оддий ҳолатларда дарвозабонимиз тўпни тепа олмаяпти, ҳимоячимиз тўпни қўли билан ўйнамоқда...Бу ерда бош мураббийнинг ҳам айби борлиги аниқ.

- Кейинги турлардан олдин ниманинг эвазига ўйинни кучайтирмоқчисиз?

- Агар бунга ишонмаганимда ишдан кетардим. Битта жамоани тузиш учун камида 3-4 йил керак. 2013 йил дастлабки 2та турида 1та гол уриб 9та гол ўтказгандик. Вазиятни ўнглашга вақтимиз бор. Бизнинг камчилигимиз жамоамиз ўзагини сақлаб қола олмаганимиз бўлди.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика