UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Даврон Абдураҳмонов: "Осиё чемпионатида терма жамоа шаънини ҳимоя қилишни хоҳлаган эдим" Янгиликлар

Даврон Абдураҳмонов: "Осиё чемпионатида терма жамоа шаънини ҳимоя қилишни хоҳлаган эдим"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган "Ардус" футзалчиси Даврон Абдураҳмонов январдаги йиғинга чақирилмади. Аммо, футзалчи ўз устида ишлашдан тўхтагани йўқ.

- Январга қадар деярли барча йиғинларда иштирок этдингиз...
- Терма жамоанинг январь ойидаги йиғинига асосан Осиё чемпионатида ўйнайдиган футзалчилар чақирилди десам тўғрироқ бўлади. Афсуски, мен йиғинга чақирилмадим. Терма жамоага чақирилмадим деб уйда дам оладиган бўлсам Олий лига 4-турида формада бўлмаслигим мумкин. Шунинг учун ҳам югуриб ўз устимда ишлаяпман.

- Клубдан яна кимлар машғулот ўтказмоқда?
- Клубдан 3 нафар ўйинчи ҳар икки кунда югуряпмиз. Ўзим эса уйимга яқин стадионда ҳар куни югуряпман.

- Клуб мураббийи алоҳида кўрсатмалар берганми?
- Мураббийимиз алоҳида кўрсатма бериб кетган, ҳозир айнан мураббийнинг айтганлари асосида шуғулланаяпмиз.

- Терма жамоа йиғинига чақирилмаганингизни қандай қабул қилдингиз?
- Терма жамоага кимни чақиришни мураббий ҳал қилади. Мени йиғинга чақиришмаган экан демак ҳозирги ҳолатим терма жамоа талабига жавоб бермайди. Лекин, Осиё чемпионатида ватанимиз шаънини ҳимоя қилишни ва терма жамоага ёрдам беришни жуда ҳам истаган эдим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика