UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Даволаниш вақти: Танаффусдан сўнг қайси юлдузлар майдонга қайтади? Янгиликлар

Даволаниш вақти: Танаффусдан сўнг қайси юлдузлар майдонга қайтади?

Короновирус пандемияси даҳшатли ҳодиса бўлиб, бутун дунёни буткул ўзгартириб юбормоқда.

Лекин қанчалик қийин бўлмасин, ҳар қандай вазиятда ҳам хурсандчилик учун сабаб топса бўлади. Масалан, бир қатор ўйинчилар яқин кунларда сафга қайтиши мумкинлиги қувонарли.


Луис Суарес "Барселона"

Январь ойи бошларида уругвайлик форвард жароҳат олди, аммо қайтишга ҳаракат қилди. Лекин трансфер ойнаси ёпилгандан сўнг, ана энди майдонга тушади деб туришганида яна сафдан чиқди. Шу туфайли, "Барселона" жанжалларга бой бўлган Брейтуэйт трансферини амалга оширди. Уни "Леганнес"дан 18 миллион еврога сотиб олишди. Аммо энди мавсум тўхтатилганини ҳисобга олсак, ўйинлар бошлангунча Суарес "Барса"нинг биринчи расмий баҳсида катта эҳтимол билан майдонга тушиши мумкин. У залда тинимсиз равишда шуғулланмоқда ва апрель охирларида сафга қайтишга тайёр бўлишини маълум қилди. Аммо келаси ойдан Ла Лига ўйинлари бошланишига ишониш бироз қийин...


Эден Азар "Реал"

Зинедин Зидан Азарни ўз жамоасига қўшиб олишни жуда ҳам истаганди, бироқ афсуски узоқ кутилган ушбу трансфер ўзини оқламаяпти, албатта ҳозирча. У 10 ўйинда атиги битта гол урди, асосий вақтини эса даволаниш билан ўтказди. Бельгиялик энди формасини тиклаган заҳоти, яна касалхонага ётишга мажбур бўлди. Яқинда унинг оёғи жароҳатланиб, мавсум сўнгига қадар сафдан чиққанди. Агар пандемия тўхтаса, июнда Испания чемпионати охирига етказиб қўйилиши мумкин экан ва ана шунда Азар "Реал"га ёрдам бериши мумкин бўлади. Бундан ташқари, "қаймоқранглилар" нафақат Бельгия термаси сардори, балки Асенсио ва Марселодан ҳам умид қилишлари мумкин. Улар тўлиқ тузалмагандилар, лекин энди танаффус баҳона янада кучлироқ бўлиб майдонга қайтишлари мумкин. Охирги маълумотларга қараганда, Асенсио тўлиқ тузалган ва умумий гуруҳда машғулотларга рухсат берилса, у ҳам астойдил тер тўкишга тайёр.


Гарри Кейн ва Хен Сон Мин "Тоттенхэм"

Жозе Моуриньюдан очиқчасига омад юз ўгирди, сабаби муҳим паллада энг кучли икки ҳужумчиси жароҳат олди. У марказий ҳужумда Лукас ёрдамидан фойдаланишга мажбур эди, бироқ бразилиялик марказий ҳужумчи ролига унчалик ҳам тўғри келмайди, сўнгги дақиқаларда захирадан майдонга тушиш истисто албатта. Кутилганидек, "шпорлар" етакчиларисиз яхши ўйнолмадилар ва жанговар "РБ Лейпциг" туфайли Чемпионлар Лигасини тарк этдилар. Кейн деярли соғайди, Хен Сон Мин эса бир-икки ҳафтадан кейин сафга қайтиши кутилмоқда. АПЛ учрашувлари қайта бошлангунча, улар ҳам тўлиқ тикланади дейишимиз мумкин. Ким билади дейсиз, балки клубдагилар коронавирус сабаб ЕЧЛ бироз эртароқ тўхтатилганда яхшироқ бўларди деб ўтиргандир.


Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"

Бу мавсумда "МЮ" форварди жамоа етакчиси бўла олишини исботлади. АПЛнинг 22 баҳсида 14та гол урди ва шахсий рекордини янгилади. Эҳтимол яна қайсидир рекордларини янгилаган бўларди, аммо январда кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Маркус чемпионат доирасидаги ўйинда белидан жароҳат олди. Лекин шунга қарамай, бир неча кундан кейин бўлиб ўтган мамлакат кубоги учрашувида захирадан майдонга тушди ва жароҳати зўриқиб кетди. Ҳаммаси шунчалар жиддий тус олдики, натижада тикланиш санаси орқага сурилиб кетди ва орада катта танаффус бўлиб қолди. Рэшфорднинг айтишича, у ҳозир ўзини яхши ҳис қилаётган экан ва сафга қайтишга ҳам тайёр.


Тэми Абрахам, Нголо Канте ва Кристиан Пулишич "Челси"

Умуман олганда, бу мавсум "Челси" ўйинчилари кетма-кет тарзда жароҳат олдилар. Ёзда ҳам ҳеч қандай трансферлар амалга оширилмади ва Лэмпард бор кучидан фойдаланишига тўғри келди. Унинг айнан шундай "кучи" 25 ўйинда 13та гол урган Абрахам бўлди. Режага кўра, ҳужумчи март охирида майдонга қайтиши ва "кўклар"га ёрдам бериши керак эди. Пулишич ҳам ёмон ўйнамади, ҳисобига 5та гол ёздириб қўйди. Айтганча, Нголо Канте ҳам тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юбориши лозим эди, аммо жароҳати шериклариники каби жуда жиддий эмасди.


Мемфис Депай "Лион"

"Лион" ёзда қай йўл билан Депайни олиб қолгани бироз тушунарсиз, лекин Мемфис Евро-2020дан кейин клубда янада юқорироқ чўққини забт этишга уриниб кўради. Депай 13 ўйинда 9та гол урди, бироқ тиззасидан жароҳат олиб, бу мавсумга нуқта қўйди. Чемпионат ўйинлари қайта тикланса ҳам, голландиялик жорий йил "Лион"га ёрдам бериши бироз қийин бўлса керак. Лекин келаси йил Еврода ўйнаш учун имконияти бўлади ва ўзини асраган ҳолда янада юқори даражаларга эришиши мумкин.


Николо Дзаньоло "Рома"

Бу мавсумда "жалоросси"нинг ёш ярим ҳимоячиси Пауло Фонсеканинг ўйин қурилишида муҳим фигуралардан бири бўлди. У январдаёқ ўтган йили қанча гол урган бўлса, шунча тўпни дарвозага жойлаб бўлганди. Шунингдек, у нозик дид билан ҳаракат қилар ва шерикларини қулай вазиятга чиқариб юборарди. Афсуски, тизза жароҳати туфайли Николо камида 5-6 ойни ўтказиб юборадиган бўлди. Ҳа, шифокорлар Дзаньоло агар астойдил ҳаракат қилса, майда сафга қайтади деб айтишганди, бироқ энди ўзини мажбурлашига ҳожат йўқ. Аммо келаси йил Дзаньоло халқаро аренада ўзини намоён қилишига умид қиламиз. Жорий мавсум "Рома"нинг бир қатор футболчилари жароҳатланди, аммо улар орасига Дзаньоло қўшилгани катта ваҳимага сабаб бўлди.


Муаллиф: Сергей Румянцев
Таржима: Нозима Зарипова

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика