Давид Луиз "Челси" билан шартномани узайтирмоқчи эмас

16 янв 2019, 15:11
"Челси" ҳимоячиси Давид Луиз клубини алмаштириши мумкин.

UOL Esporte нашрининг маълумотига кўра,  31 ёшли футболчи "Челси" билан шартномани узайтиришни хоҳламади. Сабаби, "аристократлар" Луизга 1 йиллик шартнома таклиф қилишган. Бу бразилияликни қониқтирмади.

Лондонликлар 30 ёшдан ошган футболчиларига бир йилдан ортиқ шартнома таклиф этишмаяпти. Амалдаги шартнома шу йил ёзда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UOL Esporte