

Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар бермоқда.
Футболчининг хизматларига шахсан “Марсел”нинг аргентиналик мураббийи Хохе Сампаоли қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луиз 2014-2016 йилларда ПСЖ таркибида Франция чемпионатида тўп тепган. Ўтган мавсумда у “Арсенал” таркибида 30 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол уришга эришди.
Transfermarkt.de хабарига кўра, айни пайтда футболчи жароҳатини даволаш билан банд.
“Марсель” ўтган мавсум Франция чемпионатида 38 учрашувда 60 очко жамғариб, 5-поғонани эгаллади. Жамоа баҳсларни Европа Лигаси гуруҳ босқичи беллашувлари билан бошлайди.



