Давид де Хеа МЮ билан шартномасини узайтиришни хоҳламоқда

28 мар 2019, 08:39
28 ёшли испаниялик Манчестерда қолишни хоҳлаётгани маълум бўлди.

“Manchester Evening News” нашри хабарига кўра, МЮнинг Чемпионлар лигаси янги мавсумида қатнашиши Давид де Хеанинг янги шартнома имзолашида муҳим рол ўйнайди. Айни дамда МЮ АПЛда 5-ўринни банд этиб турибди. Испанияликнинг амалдаги шартномаси эса жорий йил 30 июнида якунига етади. 

Де Хеа 2011 йилдан бери МЮ сафида тўп суриб келади. У жорий мавсум клуб сафида 37 та ўйинда қатнашиб, 45 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Manchester Evening News