Дастлабки “Loko Cup” болалар футбол фестивали бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Narzulla Saydullayev
21 дек 2016, 17:11
Кеча Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби ташаббуси билан “Loko Cup” илк болалар футбол фестивали ташкил этилди.

Шу пайтга қадар “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган фестивал ҳамда турнирларда иштирок этиб келишаётган эди. Эндиликда клубнинг ўзи ҳам ёш футболчилар учун мана шундай футбол фестивали ташкил этишни йўлга қўйди.

Дастлабки “Loko Cup” фестивали пойтахтимиздаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети спорт саройида ўтказилди.

Унда “Локомотив” футбол клубининг Тошкент шахри, Сурхондарё вилояти ва Наманган вилоятида жойлашган жамоалари, Тошкент шахридан “Спартак” клубининг 2009-2010 йилларда туғилган ёшлардан  иборат жамоалари ҳамда “Локомотив” футбол мактаби қошидаги 2011-2012 йилларда туғилган “Loko Junior”, “Loko Kids”, “Chempionchik” ҳам иштирок этди.

Мусобақа якунида ташкилотчилар барча иштирокчиларга медаллар ва эсдалик совғаларини тақдим этишди. Болажонлар байрамига айланиб кетган "Loko Cup" мусобақаси келгусида ҳам ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Бўлиб ўтган учрашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

Наманган “Умид” – “Локо Бойсун” 2:2

“Спартак” – “Навбаҳор” 1:0

“Локомотив” – “Локо Чемпиончик” 0:2

“Навбаҳор” – “Локомотив-2” 8:0

“Спартак” – “Локо Чемпиончик” 0:0

“Локо Бойсун” – “Умид” Наманган 2:1


"Loko Cup-2016" мусобақасининг фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ











"Loko Cup-2016" мусобақасининг фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia