UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  12 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди? Янгиликлар

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди?

Олмалиқнинг АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида учинчи тур учрашувини ўтказди.

БААнинг  "Шабаб Ал Аҳли " клубига қарши кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ирода кўрсатган ҳолда 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Жамоанинг ғалаба голига қўшимча дақиқаларда Акром Комилов муаллифлик қилди. Биз эса учрашувдан сўнг бевосита футболчининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим? Қийин баҳсни ўтказдик. Рақиб ҳам ғалаба учун бор кучини ишга солди. Зеро, уларни дуранг қониқтирмасди. Шунга яраша муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимиз ўтган ўйиндаги хатоларимизни кўрсатишди. Нима етишмаётганини тушунтиришди. 

Дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимизга қарамасдан, ўзимизда куч топа олдик. Икки голда ҳам барча бирдек ҳаракат қилди. 

Зарба йўллашимдан олдин қарадим ва дарвозабоннинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим. Тўп йўналишини ўша жойга тўғирлаб зарба бердим. Ичимда гол бўлишини сезиб тепганим йўқ. Шунчаки ўша вазиятда тезкор қарор қабул қилишим керак эди. Худога шукр, тўп дарвозадан ўрин олди. Ғалаба билан барчани табриклайман", - дейди Комилов.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика