Даҳшат! Россияда икки сохта мураббий 1 миллиард рублни "ухлатишди"

Mirjalol Normatov
25 дек 2018, 21:59
Москвада футбол мактабларини бошқарган муттахамларни ҳибсга олишди.

33 ва 40 ёшли икки инсон тўртта футбол мактаби очишганди. Улар эса давлат рўйхатидан ўтмаган.

2018 йилнинг бошида ёпилиб кетган мактабда шуғулланадиган болаларнинг ота-оналари бу ҳақида билмаган ва 700 нафар ота-она мактабга бир йиллик тўловни амалга ошириб қўйган.

Натижада 1 миллиард рублдан ошиқроқ пулни юқоридаги икки инсон бўлишиб олган ва эгаларига қайтармаган. Гумонланувчиларга "Қаллоблик" иши бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›