UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  1 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  10 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5

Даглиш: “Моуриньо” “Ливерпул”га қарши “автобус” қўйиш ҳуқуқига эга” Янгиликлар

Даглиш: “Моуриньо” “Ливерпул”га қарши “автобус” қўйиш ҳуқуқига эга”

“Ливерпул” афсонаси Кенни Даглишнинг фикрича, “Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо АПЛнинг 8-туридан ўрин олган “Ливерпул”га қарши баҳсда асосий эътиборни ҳимояга қаратади.

“Уч йил илгари Жозе “Челси” билан келганида ҳам у шу услубдан фойдаланган ва бу унга фойда келтирганди. “Челси” профессионал тарзда ҳаракат қилган ва ва рақиб хатоларини кечирмаганди. Бунинг учун Моуриньони танқид қилиш нотўғри.

Ўтгн мавсумда у “МЮ” билан “Энфилд”га ташриф буюрди. Услуб деярли ўша-ўша эди. Ўшанда ўйин охирида Златан Ибрагимович қулай имкониятдан фойдаланганида, ғалаба қозонишлари мумкин эди. Шу боис аминманки, Жозе бу гал ҳам жуда эҳтиёткор бўлади. Чунки унинг жамоаси кучли олтиликдаги жамоа билан илк учрашувни ўтказади.

Моуриньо катта баҳсларда ғолиб чиқиш йўлини билади. Агар у “автобус” қўйиб, натижага эришишни истаса, бу унинг танлови. Юрген Клопп эса жамоадан бошқача ўйин намойиш этишини истайди.Уни дуранг қониқтирмайди, Клопп фақат ғалаба қозонишни истайди”, дея Даглишнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mirror.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика