UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  9 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  17 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон баҳс тугашига 33 сония қолганда гол ўтказиб Таиландга мағлуб бўлди Янгиликлар

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон баҳс тугашига 33 сония қолганда гол ўтказиб Таиландга мағлуб бўлди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси "Continental" халқаро турниридаги иштирокини давом эттирмоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз мезбон Таиланд терма жамоасига қарши 3-тур доирасида кураш олиб борди.

Беллашувда футзалчиларимиз 3:2 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Учрашув якунланишига беш ярим дақиқача вақт қолганда таиландликлар бешинчи ўйинчи билан ҳаракатланишни бошлашди ва 36-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Дуранг бизни гуруҳда биринчи ўринда олиб қоларди. Мезбонларга эса фақат ғалаба зарур эди. Ўйин тугашига 33 сония қолганда Таиланд ғалаба тўпини киритди.

Гуруҳда Таиланд бир, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлди.

"Continental" халқаро турнири

"Show DC" мажмуаси, Бангкок

Таиланд - Ўзбекистон 4:3

Голлар: Супҳавут Туенкланг 11, 26, Жетсада Чудеч 36, Ворасак Срирангпирот 40 - Жетсада Чудеч 4 (автогол), Ҳусниддин Нишонов 19, Даврон Чориев 28

Ўзбекистон - дастлабки бешлик: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Захирадагилар: Анасҳон Раҳматов, Машраб Одилов, Музаффар аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Равшан Элибоев, Ҳушнур Эркинов, Суннатулла Жўраев, Аббос Элмуродов.

Таиланд - дастлабки бешлик: Канисон Пупун, Жирават Сорнвичан, Критсада Вонгкаео, Супҳавут Туенкланг, Муҳаммад Осаманмуса.

Захирадагилар: Варут Вангсама-Аео, Ронначаи Жунгвонгсук, Порнмонгкол Срисубсеанг, Жетсада Чудеч, Аттавут Мадялан, Катавут Ҳанкампа, Чаиват Жамгражанг, Апиват Чаемчароен, Навин Раттанавонгсвас, Перапат Каеввилаи, Ворасак Срирангпирот.

Огоҳлантириш: И.Ҳамроев 39

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика