UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Coca Cola Суперлигаси. Захира ўриндиғини иситаётган машҳурлар Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Захира ўриндиғини иситаётган машҳурлар

Coca Cola Суперлигаси ФИФА кунлари сабабли 17 кунлик танаффусга чиқди.

Эътиборингизни биринчи даврада жуда кам майдонга тушаётган тажрибали ва машҳур футболчиларга қаратмоқчимиз.


Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")
Суперлиганинг илк турида "Олимпик"ка қарши баҳсда ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юборган Суюнов кейинги турни захирада бошлади ва ҳамон ўша ерда ўтирибди (Кубок доирасидаги икки учрашувда Элдор майдонга тушганини ҳисобга олмасак). Шацких Қувватовга имконият берди ва Санжар ҳозирча ўша имкониятдан ортиғи билан фойдаланмоқда. Дарвозабоннинг "Пахтакор" билан амалдаги шартномаси 2024 йил охиригача мўлжалланганини эслатиб ўтамиз.




Умиджон Эргашев ("Насаф")
Худди Суюнов сингари 1-турда асосий таркибда майдонга тушган Умиджон Эргашев "Андижон" билан баҳсда сўнгги дақиқаларда ўтказган голидан кейин захирага "михланди". Эргашев ҳам фақат кубок доирасидаги баҳсларда майдонга туширилмоқда холос.




Азизхон Исақов ("Сурхон")
Ўтган мавсум ёзда "Пахтакор"дан "Сурхон"га трансфер қилинган ёш посбон 2022 йил иккинчи даврада Термиз клубининг асосий дарвозабонига айланганди. Янги мавсумда эса россиялик легионер дарвозабон биринчи рақамлига айланди ва Исақов кўп вақтини захирада, U-21 чемпионатида ва кубок доирасидаги ўйинларда ўтказмоқда.




Суннатилла Абдуллажонов ("Нефтчи")
Ўтган мавсум "Нефтчи" сафида 21та ўйинда майдонга тушиб 3та гол урган Абдуллажонов 2023 йилги Суперлигада бир дақиқа ҳам ўйнагани йўқ. Балки Виталий Левченко ва Абдуллажонов ўртасида нимадир бўлгандир. Жароҳати бор десангиз футболчи U-21 чемпионатининг иккита учрашувида майдонга тушди ва 2та гол урди.




Андрей Мишченко ("Нефтчи")

Украиналик марказий ҳимоячи Левченконинг узоқ йиллик шогирдларидан бири ҳисобланади. Бироқ бу йил негадир Андрей жуда кам майдонга тушмоқда. Орада жароҳат боис ўйинларни ўтказиб юборган ҳимоячи Суперлигада атиги 3та баҳсда майдонга тушди холос.




Абдуллоҳ Олимов ("Нефтчи")
Ўтган мавсум "Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бири бўлган Абдуллоҳ Олимов бу йил ҳозиргача Суперлигада биттагина ўйинда ("Пахтакор" билан баҳсда 90-дақиқада)захирадан майдонга тушди холос. U-21 чемпионатида майдонга тушаётган Олимов катта эҳтимол билан ёзда клубдан кетса керак.




Артём Филипосян ("Сурхон")
Тажрибали ҳимоячи мавсумни аслида ОКМК сафида бошлаши кутилганди, бироқ трансфер ойнаси ёпилишига жуда кам вақт қолганида "Сурхон"га кўчиб ўтганди. Аммо Филипосяннинг Термиз клубида ҳам иши юришмади. Суперлигада умуман майдонга тушмади ва Кубок доирасидаги иккита учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди холос. Ёзда Артём бошқа клубга ўтиши деярли аниқдек.




Жасур Ёқубов ("Бунёдкор")
Ўтган мавсум ёзда "Бунёдкор"га кўчиб ўтган Жасур Ёқубов бу йил жуда кам майдонга тушмоқда. Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штаби Ёқубовни Суперлига доирасида 3та ўйинда туширишди ва ҳимоячи жами 134 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.




Муҳаммад Али Салем (ОКМК)
Олмалиқ клубида пайдо бўлган тунислик ҳимоячи Муҳаммад Али Салем учун Суперлига армонга айланиб қолди шекилли. Йил бошида ОКМК билан шартнома тузган футболчи дастлаб жароҳат боиси қайдномага киритилмади, кейинроқ эса шунчаки қайдномадан жой олди ва U-21 чемпионатида майдонга тушиб турди. Кубок доирасида 1та учрашувда ўйнаган Али Салем U-21 чемпионатида 7та баҳсда қатнашди. Суперлигада бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган африкалик ҳимоячи клубдан кетди деган гаплар ҳам пайдо бўлди.




Виталий Денисов (ОКМК)
Тажрибали чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов учун 2023 йилнинг дастлабки қисми яхши ўтди дея олмаймиз. Сабаби ОКМК сафига ўтган Денисов кўп вақтини захирада ўтказди. Ҳозирга қадар у Суперлигада 4та, Кубокда 2та баҳсда майдонга тушди холос.




Фарруҳ Икромов ("Навбаҳор")

Ўтган йил оғир жароҳатдан қутулган ярим ҳимоячи 2023 йил бошида "Навбаҳор"га кўчиб ўтди. Аммо Икромов кучли рақобатга дош беролмади шекилли Суперлигада атиги 4та ўйинда иштирок этди холос. Эътиборлиси 4та учрашувда ҳам Икромов сўнгги дақиқаларда захирадан майдонга тушди ва жами 25 дақиқа ҳаракат қилди. Бир марта кубок ва бир марта U-21 чемпионати доирасида қатнашган Фарруҳ катта эҳтимол билан иккинчи даврани бошқа клубда бошласа керак.




Шоҳмалик Комилов ("Насаф")
Ўтган мавсумни "Динамо"да ижарада ўтказган футболчи "Насаф"га қайтди. Қайтиш у қадар омадли чиққани йўқ. Сабаби Суперлигада 3тагина ўйинда (жами 59 дақиқа), кубокда 2та баҳсда иштирок этган Комилов U-21 чемпионатида 5та учрашувда майдонга тушди. Кеча унинг "Насаф"ни тарк этгани ҳақида хабар ҳам чиқди. Иккинчи даврада Комилов қайси клубда ўйнашини эса вақт кўрсатиб беради.




Азиз Ибрагимов ("Турон")
Икки йил олдин футболчилик фаолиятини якунлаган, кейин эса яна ўзи севган миллионлар ўйинига қайтишга қарор қилган Азиз Ибрагимов ҳам кўп вақтини захирада ўтказмоқда. Ибрагимов ҳозиргача 6та учрашувда захирадан майдонга тушди ва майдонда жами 36 дақиқа давомида ҳаракат қилди холос. Таққослаш учун ўтган мавсум футболчи Про лигада 26та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 8 бор ишғол қилганди.



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика