UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  3 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Олмалиқда, "Насаф" Тошкентда меҳмон Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Олмалиқда, "Насаф" Тошкентда меҳмон

Бугун Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган дастлабки 4та ўйин бўлиб ўтади.


Coca Cola Суперлига / 17-тур
17 август, шанба
17:00 «Қўқон-1912» - «Сурхон»
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Бу мавсумда ўз майдонида умуман ғалаба қозона олмаган "Қўқон-1912" охирги 4та учрашувда умуман юта олмаган "Сурхон"ни қабул қилади.

Биринчи даврада ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувда 2:1 ҳисобида "Сурхон" ғолиб бўлган эди.

Бу икки клуб чемпионат доирасида 17 марта тўқнаш келишган. Тўққиз бор Термиз клуби, етти бор Қўқон клуби ғолиб бўлган. Фақат бир марта дуранг қайд этилган.

Қўқонда ўтган ўзаро 8та ўйиннинг 5тасида мезбонлар ғолиб бўлган. Термизликлар 3 марта ушбу клуб майдонидан ғалаба билан қайтишган. Сўнгги бор бундай ҳолат 2000 йилги мавсумда кузатилган эди.

Қўқон-1912

Собит Синдаров - 7', Мурод Холмуҳамедов - 60'

Суперлига. 17-тур

17/08/2019, 17:00

1
:
2
Тугади

Сурхон

Шавкат Саломов - 36'

45'
90'
7'  Собит Синдаров
60'  Мурод Холмуҳамедов
77'  Суҳроб Бердиев (Отабек Ҳайдаров)
84'  Авазхон Маматхўжаев (Жасур Ҳасанов)
85'  Собит Синдаров (Темур Ҳакимов)
30'  Раҳматулло Бердимуродов (Асрор Ғофуров)
36'  Шавкат Саломов
71'  Дуглас До Насименто (Лукас Де Оливейра)
80'  Шавкат Саломов (Шоҳназар Норбеков)



19:15 АГМК – «Пахтакор»
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Александр Сидоров, Ҳасан Набиев, Рустам Чориев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Аббос Аҳроров

"Пахтакор" бу мавсум ҳозиргача умуман мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди (14 ғалаба ва 2 дуранг). АГМК эса охирги икки турда мағлуб бўлгани йўқ (1 ғалаба ва 1 дуранг).

Биринчи даврада Тошкентда кечган баҳсда "шерлар" бу рақибни 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди. АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов Суперлигада охирги 3та ўйинда майдонни голсиз тарк этгани йўқ. "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев эса сўнгги 2та ўйинда рақиблар дарвозасига 3та гол урди.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида 23 марта тўқнаш келишган. Шундан 17тасида "шерлар", 4тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. Қолган икки учрашувда дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларнинг охирги тўрттасида "Пахтакор" тўрт марта ғалаба қозонган.

АГМК ўз майдонида ўтган 11та ўйиннинг 3тасида зафар қучган. Ушбу жамоалар Олмалиқда ҳеч қачон дуранг ўйнашмаган экан.

ОКМК

Бобурбек Юлдашев - 68'

Суперлига. 17-тур

17/08/2019, 19:15

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Владимир Козак - 7', Драган Черан - 79'

45'
90'
60'  Игорь Зонич (Жасур Умаров)
68'  Бобурбек Юлдашев
68'  Бобурбек Юлдашев
72'  Миржамол Қосимов (Жасур Ҳакимов)
78'  Фарҳод Имомов (Муроджон Тошматов)
7'  Владимир Козак
51'  Егор Кримец
69'  Марат Бикмаев (Достонбек Ҳамдамов)
72'  Жалолиддин Машарипов (Ҳусниддин Ғофуров)
79'  Драган Черан
79'  Владимир Козак
81'  Сардор Собирхўжаев (Бобур Асқаров)




19:15 «Локомотив» - «Насаф»
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Бу мавсум ўз майдонида умуман ютқазмаган (7 ғалаба ва 2 дуранг) "Локомотив" сафардаги сўнгги 4та учрашувда мағлуб бўлмаган (3 ғалаба ва 1 дуранг) "Насаф"ни қабул қилади.

Биринчи даврада Қаршида ўтган учрашувда Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи "Локомотив"га ғалаба келтирган эди - 1:0.

Бу клублар шу кунга қадар 29 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 15 марта Тошкент клуби, 9 марта Қарши клуби 3 очкога эга бўлган. Қолган бешта учрашувда эса ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Тошкентдаги ўйинларда "Насаф" 4 марта ғолиб бўлган. "Локомотив" 2012 йилдан буён ушбу жамоага ўз уйида ютқазмай келмоқда.

Локомотив

Жамшид Искандеров - 54'

Суперлига. 17-тур

17/08/2019, 19:15

0
:
1
Тугади

Насаф

45'
90'
54'  Жамшид Искандеров
65'  Арсланмират Аманов (Шерзод Каримов)
72'  Темурхўжа Абдухолиқов (Медина Смит)
78'  Даврон Ҳошимов
70'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)
70'  Шерзод Насруллаев (Акмал Мозговой)





19:15 «Бухоро» - «Сўғдиёна»
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Олимжон Абдувосилов, Ришат Нўъмонов, Комилжон Расулов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Охирги учта ўйинда ғалаба қозона олмаган ва рақиб дарвозасига гол ура олмаган "Бухоро" сўнгги учта ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Биринчи даврада ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда "Сўғдиёна" Шоҳруз Норхоновнинг иккита голи эвазига "Бухоро"дан устун келганди - 2:0.

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида жами 47 бор тўқнаш келишган. 23та ўйинда "Бухоро"нинг қўли баланд келган, 18 марта "Сўғдиёна" ютган. Олтита баҳсда дуранг кузатилган.

"Сўғдиёна" Бухородаги ўйинларда 5 марта ғалабага эришган. Сўнгги бор 2008 йил бундай ҳодиса кузатилган. 10 йилдан буён "Бухоро" ўз уйида бу жамоага ютқазмай келмоқда.

Бухоро

Фатхулло Фатхуллоев - 71'

Суперлига. 17-тур

17/08/2019, 19:15

1
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 81'

45'
90'
71'  Фатхулло Фатхуллоев
81'  Шохруз Норхонов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика