UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлади

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" баҳси якунланди.

"Пахтакор" – "Олимпик" 1:1  

17 август, чоршанба

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Гол: Пшемислав Банашак 46' – Отабек Жўрақўзиев (Руслан Жиянов) 61'

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Султонмурод Абдурахманов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АVAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Александр Насонов, 6.Икром Алибоев, 8.Азизбек Турғунбоев (42.Аббос Файзуллаев, 70), 10.Драган Черан (с), 13.Илия Мартинович, 17.Достонбек Ҳамдамов (28.Диёр Холматов, 77), 19.Пшемислав Банашак, 23.Шерзод Аъзамов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 37), 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 15.Диёр Ортиқбоев, 46.Шаҳриёр Жабборов, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев (с), 7.Руслан Жиянов (9.Темур Мамасидиқов, 70), 10.Фарруҳ Мухторов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 79), 11.Отабек Жўрақўзиев (47.Нодир Абдихолиқов, 79), 19.Достон Турсунов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (30.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 90+1), 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов.

Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 4.Жасурбек Холдоров, 17.Жалоллидин Содиқов, 18.Сардорбек Маҳмудов, 22.Пўлатхўжа Холдорхонов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадазиз Иброҳимов (39), Икром Алибоев (45+1), Илия Мартинович (90).

ЧетлатишНодир Абдихолиқов (88).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+7. Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг жарима зарбаси орқали йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

90+6. Алибоев Мамасидиқовни йиқитди, олимпиячиларда стандарт вазият.  

90+3. Зарбааа!  Аббос Файзуллаевнинг кучли зарбасини Назаров қайтарди! Аммо сал ўтиб офсайд борлиги маълум қилинди.

90+1. "Олимпик"да алмаштириш: Иброҳимов ўрнига Раҳматуллаев тушди. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Илия Мартинович Муҳаммадали Ғиёсовни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди. 

88. Нодир Абдихолиқов Сардор Собирхўжаевги нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. Аммо ҳали ҳаммаси ҳал этилмади... Ҳакам ВАР томон ошиқди. Вазият текширилгач, сариқ карточка бекор қилинди ва қизилга ўзгартирилди.

85. Зарбаааа! Файзуллаевнинг бош билан берган зарбасини Назаров қайтарди! Яхши зарба, чиройли сейв!

81. Муҳаммадали Ғиёсов қанотдан олдинга бориб тушунарсиз зарба йўллади. Қувватов "совға"ни қабул қилиб олиб, дарҳол шерикларини олдинга бошлади. 

79. "Олимпик"да 2 та ўзгариш: Мухторов ўрнига Ғиёсов, Жўрақўзиев ўрнига Абдихолиқов майдонга тушди. 

77. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Холматов тушди.   

76. Черан ҳаволатиб зарба йўллади, аммо тўп йўл-йўлакай ҳимоячининг қўлига тегди, деб иддао қилмоқда Драган.

75. Банашак-Черан жуфтлиги ўзаро тил топишиб кетгани сезилмоқда. Улар жуда фаол ўйин намойиш қилишмоқда.

73. Файзуллаевнинг қулай пасидан кейин Банашак зарба йўллади тўп ҳимоячига тегди. Кейин эса ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат кузатилганини аниқлашди. 

72. Зарбаааа! Банашакнинг ҳаволатиб узатган пасидан сўнг Драган Черан бош билан зарба берди, ҳужумчи мўлжалда сал адашди.

70. "Пахтакор"да алмаштириш: Турғунбоев ўрнига Файзуллаев баҳсни давом эттиради.

70. "Олимпик"да ўзгариш: Руслан Жиянов ўрнига Темур Мамасидиқов майдонга тушди. 

61. ГОООООООООЛ! Отабек Жўрақўзиев Александр Насоновни алдаб ўтиб, дарвозага тўп киритди – 1:1! Гол ВАРда текширилиб, инобатга олинди.

54. Ўйинда курашлар қизғин паллага кирди.

49. Жўрақўзиевнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Санжар Қувватов ушлаб олди.

46. ГООООООООЛ! Шамсиев кутилмаганда йиқилиб тушиши оқибатида тўп Пшемислав Банашакка келиб тушди ва ҳужумчи бирга-бир ҳолатда дарвозани ишғол қилди – 1:0!

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус!  

45+1. Икром Алибоев Руслан Жияновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантириш олди.

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Сардор Собирхўжаевнинг узатмаси мақсадсиз чиқиб қолди, унинг ичкарига оширган тўпи майдонни тарк этди. 

43. Зарбаааааа! Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг пасидан сўнг Отабек Жўрақўзиев зарбаси орқали дарвоза устунини қақшатди! 

39. Муҳаммадазиз Иброҳимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

37. "Пахтакор"да ўзгариш: жароҳатланган Аъзамов ўрнига Алижонов ўйинни давом эттиради. 

34. Зарба! Алишер Одиловнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

32. "Олимпик" вакиллари қулай вазиятга чиқиб боришди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат кузатилди. 

24. Зарба! Турғунбоевнинг яқин масофадан аниқ зарбасидан кейин Назаров тўпни қайтарди

21. Сайфиев Жўрақўзиевга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.  

18. Зарбааааа! Фарруҳ Мухторовнинг узатмасидан сўнг Муҳаммадқодир Ҳамралиев бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

17. Сайфиев Жўрақўзиев билан тўқнашиб кетгач, жарима зарбаси белгиланди. 

16. Одилов шеригини қулай вазиятга чиқариши мумкин эди, аммо Илия Мартинович тўсқинлик қилишга улгурди. 

11. Тимур Кападзе шогирдлари бирин-кетин ҳужум ташкил қилишмоқда. 

9. Зарбаааа! Алишер Одилов бир нечта ҳимоячини алдаб, узоқдан зарба йўллади, уни Санжар Қувватов қайтарди. 

6. Драган Черанга қулай узатма етиб келганди, бироқ у офсайдда қолгани маълум бўлди.

4. Ҳозирча олимпиячилар нисбатан фаолроқ. 

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика