UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  7 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Йосович пенальтидан гол уролмаган ўйинда "Олимпик" мавсумдаги 9-дурангга эришди Янгиликлар

Йосович пенальтидан гол уролмаган ўйинда "Олимпик" мавсумдаги 9-дурангга эришди

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

"Олимпик" – "Қўқон-1912" 1:1

Тошкент. "Жар" стадиони. 19.00

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Найим Қосимов

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 13 (1:0), Шоҳназар Норбеков, 36 (1:1)

"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Руслан Жиянов (70.Абубакр Ризо Турдалиев, 70, 47.Нодир Абдихолиқов, 90+4), 9.Темур Мамасидиқов, 10.Фаррух Мухторов (37.Алишер Одилов, 70), 11.Отабек Жўрақўзиев, 19.Достон Турсунов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (44.Шахзод Таиров, 77), 23.Абдурауф Бўриев (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 70)

Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 4.Жасурбек Холдоров, 17.Жалоллидин Содиқов

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Жамшид Хасанов (4.Илхом Ваҳобов, 46), 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков (5.Славко Лукич, 77), 13.Сардор Азимов (70.Билолхон Тошмирзаев, 63), 14.Авазхон Маматхўжаев (27.Анвар Хожимирзаев, 63), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 77.Мурод Холмуҳаммедов 

Зaхира: 21.Ислом Абдуллаев, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Андрей Сидоров, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев

Амалга оширилмаган пенальти: Йосович, 45+2

Огоҳлантиришлар: Рустамов (60), Одилов (75), Шамсиев (90+3).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув муросавий натижа билан якунланди! 

Йўқ, пенальти берилмади.

Ҳакам "Олимпик" футболчисини огоҳлантириб, улар фойдасига пенальти белгилаши мумкин.

90+3. Шамсиев рақибидан майдон четига чиқариб қўйгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Тўпга ета олмаган Рўзиев аламидан майдонни тарк этди, Сидиров майдонга тушди.

86. Рўзиевга оширилган тўпга майдон торлик қилди.

83. Тошмирзаев барчани осмонга қарашга мажбур қиладиган зарба йўллади.

80. Ғиёсов рақиб жарима майдонида финт-минтлар қилиб ташлаб, зарба йўллади, Абдуллаев эса унинг шунча ҳаракатини пучга чиқарди. 

77. Ўзгаришлар: мезбонларда Таиров Иброҳимовни алиштирди, меҳмонлар сафида эса Норбековнинг ўрнига Славко Лукич майдонга тушди.

75. Алишер Одилов ҳам майдонга тушгач, қайсидир ҳаракати билан ёдда қолишни хоҳлади ва мақсадига эришди — ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

70. "Олимпик"да бир, икки, уч ўзгариш: Одилов, Ғиёсов ва Турдалиев майдонга тушди, Мухторов, Бўриев ва Жиянов майдони тарк этди.

66. Жўрақўзиев бир ҳаракат билан икки нафар 10-рақамли футболчини йиқитди: бири рақиб ўйинчиси, бири ўз шериги.

63. "Қўқон-1912" таркибида икки ўзгариш: Азимов ва Маматхўжаев майдонни тарк этди, майдонга Тошмирзаев ҳамда Хожимирзаевлар тушишди.

62. Жиянов йўллаган зарбани "Қўқон" посбони гулдаста ўрнида қабул қилди.

60. Рустамов Достон Турсуновнинг бошини тўп дея ўйлади, қайта шундай ўйламаслиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

59. Ҳужумгаям Мухторов, ҳимояда тўпни қайтаришгаям яна у, цемент заводгаям...

58. Мухторов зерикиб қолган бурчак байроқчаси ёнига тўпни ўрнатди.

57. Мухторов шунчалик тез ҳаракат қилдики, унга узатилган тўп ортда қолиб кетди.

55. Жўрақўзевнинг дублни нишонлашига "Қўқон" посбони имкон бермади. 

54. Мирсаидовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Меҳмонлар вакили рақибга нисбатан қўполлик ишлатмадим, шунчаки оёғидан тепдим, демоқда, менимча.

47. Жўрақўзевнинг тепган тўпи рақиб ўйинчиларига тегиб, майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим олдидан меҳмонларда ўзгариш: Жамшид Хасанов ўз ўрнини Илхом Ваҳобовга бўшатиб берди

"Титаник" фильмидан қизиқроқ биринчи бўлим якунланди.

45+5. Норбековнинг зарбасидан сўнг Назаров кийиними ифлос қилишни истамади ҳамда Кунг-фу футболидаги дарвозабоннинг ҳаракатларидан бирини амалга оширди.

45+2. Назароооооооооооов тўпни қайтарди! Дастлаб Сиддиқов ўзи ишлаган стандартни тепмоқчи эди, кейинчалик негадир Йосович нуқта ёнига яқинлашди ва вазиятни голга айлантира олмади. Шеригини рози қилмаган кўринади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилган бир вақтда мезбонлар дарвозасига ПЕНАЛЬТИ белгиланди.

44. Рўзиевнинг зарбасини Назаров хайр-хуш қилиб кузатиб қўйди.

42. "Олимпик" ҳимоячилари Магуайрнинг тез-тез учрайдиган ҳаракатини такрорлашига сал қолди.

Ҳаммаси жойида. Гол инобатга олинди.

ВАРжон вазиятни кўриб чиқмоқда...

36. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норбеков Жўрақўзев услубида мен ҳам тепа оламан деганча шунга ўхшаш услубда Назаровнинг кайфиятини бузди.

33. Мухторовнинг жаримадан рақиб жамоа раҳмат айтадиган зарба йўллади.

27. Музаффар Абдуллаев бошлаган ҳужумни "Қўқон" ҳужумчиси тўхтатолмади, меҳмонини кутиб олишга чиққан Назаров эса калла қўйди, тўпга.

26. Жамшид Хасанов рақамдошини олдинга ўтказиб юборгиси келмади.

22. Назаровни мақтаса талтайиб кетаркан, бошқа мақтамай тураман, одатдаги ўйинини кўрсатиши учун.

21. Назаров яна Нойернинг ишини бажарди, меҳмонлар ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқишини марказдан бошлаши керак, шекилли.

18.  "Қўқон" ҳимоячиси Жияновга ҳаётда дард, алам, оғриқ каби туйғулар борлигини эслатиб қўйди.

17. Мухторовнинг зарбаси футболнинг тугаши, регбининг бошланишига ўхшади.

15. Мирсаидов таблодаги тоқ рақамни жуфтга айлантиришига бир баҳя қолди.

13. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жўрақўзев тахминан 17-18 метрлар чамаси масофадан рақиб дарвозабонининг фақатгина томоша қилиши мумкин бўлган зарбани йўллади. Жўрақўзевга тўп келганда ухлаб қолмаслик керак.


11. "Оёғинг узун бўлмаса ҳам, қўлларинг узун бўлсин" — "Қўқон-1912" дарвозабони фойдасига ишлаган вазият. 

10. Меҳмонлар рақибга тўпни совға қилишди, аммо "Олимпик" футболчиси текин совғани қабул қилишга виждони қийналиб, вазиятни хавфга айлантира олмади. 

7. Муҳаммадқодир Ҳамралиев тўп рақиб дарвозасининг тўрига илиниб қолиб кетишидан чўчиди, шу боис зарбани бошқа тарафга йўналтирди.

6. Назаров қўқонликларнинг қарши ҳужумини "сўрамасдан" бузиб қўйди. 

4. Санъат Шихов исмига лойиқ ишни намойиш эта олмади, натижада тўп ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

1. Учрашувни қўқонликлар бошлаб беришди дейишим биланоқ, улар зарба йўллашгаям улгуришибди.

"Пахтакор-79" хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланмоқда.

Бугун "Олимпик" оқ рангли либосда, 4-3-3 схемасида, "Қўқон-1912" эса кўк рангли либосда, 4-4-2 схемасида ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Телеэфирга улансам, мухлисларга тўла майдонни намойиш этишаётган экан. Бир муддат ўзимга келолмай қолдим, кейин синчиклаб қарасам, ҳаммаси жойида, бошқа стадионни кўрсатишаётган экан. Ҳечқиси йўқ, биз ҳам шундай манзарага гувоҳ бўлармиз қачондир. Осиё кубогидан шундай орзуларимиз рўёбга чиққанди ҳар ҳолда. Лекин майдон ҳолатига гап бўлиши мумкин эмас.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! "Жар" стадионида ўтаётган баҳсда қайси жамоа мағлубият жарига шўнғишини-ю, қайси жамоа Ўзбекистон шахматчиларининг қилган ишларини такрорлашини кузатамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика