UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  25 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  344 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолиб, пенальтидан гол уролмаган "Нефтчи" майдонида ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолиб, пенальтидан гол уролмаган "Нефтчи" майдонида ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан жой эгаллаган учрашув якунланди.

"Нефтчи" — "Пахтакор" 0:2

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 19.00

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Алишер Тўхтасинов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR ҳаками: Максим Нехочин

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Сардор Собирхўжаев, 29 (0:1), Драган Черан, 72 (0:2)

"Нефтчи": 69.Евгений Конюхов, 4.Андрей Мишенко, 6.Сирожиддин Қўзиев (9.Суннатулла Абдуллажонов, 46), 7.Ойбек Қиличев (28.Фозил Мусаев, 62), 13.Лутфулло Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 22.Умар Аҳмадхзода, 26.Алексей Ларин, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев (17.Абдуллоҳ Олимов, 84), 99.Улуғбек Ҳошимов (11.Иззатилла Абдуллаев, 46)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 31.Нодирхон Неъматхонов, 44.Дарко Станоевич, 88.Дониёр Валиев

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (23.Шерзод Аъзамов, 82), 5.Александр Насонов, 13.Илия Мартинович, 34.Фарруҳ Сайфиев, 6.Икром Алибоев (28.Диёр Холматов, 75), 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88), 8.Азизбек Турғунбоев (42.Аббос Файзуллаев, 75), 10.Драган Черан, 19.Пшемислав Банашак

Захира:  33.Элдорбек Суюнов, 15.Диёр Ортиқбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов

Огоҳлантиришлар: Қиличев (24), Ғофуров (90+5)

Четлатиш: Абдуллажонов (68)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! "Пахтакор" сафардан 3 очко билан қайтди.

90+5. Ғофуров ҳам уйга қуруқ қайтмайдиган бўлди.

Жамоалар ўйин вақти тугашидан илгарироқ учрашув якунланишини истарли учрашув намойиш этмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Ҳамдамов ўрнига Ўринбоев баҳсга қўшилди.

84. Убайдуллаев ўрнига Олимов майдонга туширилди.

82. Аъзамов Алижонов ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

80. Убайдуллаев қанчалик баланд сакрашга уринмасин, дарвозабонга қўл билан ўйнашга рухсат берилган.

Мухлислар томонидан ҳакамлар ҳақидаги ўша машҳур қўшиқ янграшни бошлади.

75. "Пахтакор"да ўзгаришлар: Турғунбоев ўрнига Файзуллаев, Алибоев ўрнига Холматов туширилди.

Суперлигада 106-голини урган Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол урган хорижлик футболчига айланибди.

72. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан унга нисбатан ишлатилган қўполликларнинг аламини олди. Ўнг қанотдан кириб борган ҳужумчи Собирхўжаевнинг пасини ўнг оёқда голга айлантирди.


68. Абдуллажонов қуйидаги фикрларимизни тасдиқлади, унга тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл кўрсатадиган карточка кўрсатилди.

"Эл-Класико"нинг авжига чиққан йиллари ҳам бунчалик кўп фол бўлмаганди, чамамда.

62. Қиличов қизил карточка олмасидан захирага олинди, Мусаев майдонга туширилди.

61. Убайдуллаев рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ уни қўллайдиган шериклари ортда қолиб кетди, зарба эса Қувватовни унчалик безовта қилмади.

58. Яна жанжал. Қиличев ўзига қўполлик ишлатган Алибоевни туртиб юбордими ёки шунчаки нафас билан зарба бердими, Алибоев дарҳол йиқилди. Лекин карточкага арзигулик ҳаракат эмас деб топилди.

55. Алибоевга тўп оғирлик қилди, Чераннинг пасини қабул қилишда ярим ҳимоячи мувозанатни йўқотди.

53. Ҳозирча йўқ экан.

52. "Нефтчи"да қулай стандарт юзага келмоқда. Телеграмда айлантиришга арзигулик жарима зарбаси тепа оладиган мард бормикан?!

50. Қувватов Адҳамзоданинг марказига узатган пасини Қувватов ўзлаштириб олди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Бироз нафас ростлаб оламиз.

45+5. Қувватовни тўпни қайтарди!!! Биринчи бўлим учун "Олтин тўп"ни "Пахтакор" посбони бериш керак.

Пенальти! Тўп меҳмонлар ўйинчисининг қўлига тегди, деб топилди.

ВАР "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгилаш масаласини кўриб чиқмоқда.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа етарли деб топилди, акс ҳолда бирор футболчи шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этиши мумкин.

42. Убайдуллаев рақиб жарима майдони ичида иккита дарвоза қўйса ҳам гол бўлмайдиган зарбани ижро этди.

40. Аҳмадхзода Турғунбоевга нисбатан Аҳмадбойнинг қилган ишини амалга оширди.

38. Ҳамдамов тўп билан олдинга бораётганди, бироқ Тўраев чанғи учаётгандай ҳаракат қилиб, тўпни майдон четига кузатиб қўйди.

34. ЗАРБА! Қиличев гол уриши учун оёғидан нима келса, ҳаммасини қилмоқда, аммо тўп ҳозирча ундан юз ўгирмоқда.

31. ЗАРБА! Қиличев қиличдай кескир зарбаси билан ҳисобни тезда тенглаштириши мумкин эди, бироқ Санжар Қувватов ҳам исмига мос ҳаракатни амалга оширди.

29. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов чап қанотдан олдинга борди ва марказда турган Бонашакка пас берди, у эса ортроқда турган Собирхўжаевга узатма амалга оширди. Сардор эса бундай вазиятни кўкка совуришга уялди.

26. Ҳамдамовнинг пасидан сўнг тўпнинг ўрнига Черан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

24. Ойбек Қиличев ўзидан гавдалироқ бўлган Черанни ағанатди, бунинг шарофати ўлароқ, ҳакам томонидан "мукофотланди".

22. ЗАРБА! Қувватов нариги дарвозани қўриқлаётган ҳамкасбидан қолишмаслигини амалда исботлади.

21. ЗАРБА! Корюхов олқишлашга арзигулик ҳаракат амалга оширди, ваҳоланки, "Пахтакор" футболчиси яқин масофадан зарба йўллаганди.

Иккала жамоа аъзолари ҳам ҳозирча "Қоидалар бузиш учун яратилган" шиорига амал қилиб, ҳаракат қилмоқда.

15. "Нефтчи" қувлашмачоқ ўйинини тасаввур қилди шекилли, қочиб кетаётган Алижоновни тутиб олди.

14. Қувватов футболда содир бўладиган прикол голлардан бирининг содир бўлишига йўл қўймади.

13. Ҳамдамов қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

11. "Пахтакор" футболчисининг хатосидан "Нефтчи" ҳужумчиси бир голли қонидан кечди.

Бугун водийдаги стадионга кўзимиз ўрганганидан анча сероб томошабин ташриф буюрган.

6. Учрашувдан олдин экспертлар томонидан жанговар ўйин бўлади дейишганини футболчилар асл маъносида тушунишган кўринади, ҳозирча тўпдан кўра футболчиларнинг оёқлари кўпроқ зарба қабул қилмоқда.

5. Қутибоев "Пахтакор" футболчисига оёқ оғриғи қандай бўлишини эслатиб қўйди, бунинг эвазига огоҳлантирилди

2. Дастлабки эсда қоларли вазият гол эмас, фол бўлди.

1. Учрашув бошланди.

Бугун мезбонлар яшил, меҳмонлар сариқ-қора рангли либосда ҳаракат қилишади.

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади

Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика