UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур бошланади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур бошланади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйини бўлиб ўтади.



“Динамо” – “Андижон”
20 сентябрь 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Аҳмад Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Ўтган йил қуйи лигада ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашуви. "Динамо" охирги 7та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди, "Андижон" эса сўнгги уч турда биттагина гол урди ва умуман ғалаба қозона олмади.

"Бургутлар" тарихда бир марта Самарқанддан ғалаба билан қайтган. Бу воқеа 1993 йилги мавсумда қайд этилганди. "Динамо" ўз майдонидаги охирги 5та ўйиннинг барчасида "Андижон"ни таслим қилган. "Андижон" охирги ўзаро 7та ўйиннинг ҳеч бирида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо"ни мағлуб эта олмаяпти (2 дуранг ва 5 мағлубият).

Бу икки жамоа миллий чемпионатимизда жами 41 марта тўқнаш келишган. 18та ўйинда "Динамо" зафар қучган, 14 марта "Андижон". Яна 9та баҳсда дуранг қайд этилган.

Биринчи даврада водийда ўтган баҳсда дуранг қайд этилганди. Майдон эгалари сафида Аброр Хусинов ва Шаҳзод Убайдуллаев гол уришган бўлса, самарқандликлар таркибида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳамда Миркомил Лоқаев тўп киритганди - 2:2.

Динамо

Суперлига. 20-тур

20/09/2019, 16:15

1
:
0
Тугади

Андижон

Шаҳзод Убайдуллаев - 42'

45'
90'
46'  Аббос Шодмонов (Баҳодир Насимов)
53'  Қадамбой Нурметов (Шоҳруҳ Абдураҳмонов)
66'  Сардор Эминов (Комил Шарофутдинов)
14'  Бобуржон Акбаров
19'  Роббим Ҳасанов
42'  Шаҳзод Убайдуллаев
48'  Шаҳзод Убайдуллаев
50'  Ойбек Қиличев
68'  Ойбек Қиличев (Рўзимбой Аҳмедов)
81'  Аброр Хусинов (Жалил Кимсанов)
89'  Хушнудбек Авилов



“Сурхон” – АГМК
20 сентябрь 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов, Алишер Усмонов, Равиль Шояхмитов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Ойбек Юнусов
Охирги икки турда икки марта ғалаба қозониб ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмаган "Сурхон" Термизда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК билан тўқнаш келади.

Ўтган турда олмалиқликларнинг икки ўйинлик мағлубиятли серияси барҳам топди.

АГМК ва “Сурхон” клублари шу кунга қадар фақат бир марта тўқнаш келишган. Биринчи даврада кечган учрашувда Дилшод Жўраев ва Санъат Шиховнинг голлари АГМКга ғалаба келтирганди - 2:0.

Сурхон

Аброр Исмоилов - 70'

Суперлига. 20-тур

20/09/2019, 16:15

0
:
1
Тугади

ОКМК

45'
90'
58'  Дуглас До Насименто (Шоҳназар Норбеков)
70'  Аброр Исмоилов
89'  Асилбек Амонов
90'  Шавкат Саломов (Лукас Де Оливейра)
37'  Дилшод Жўраев
58'  Жасур Яхшибоев (Саидулло Раҳматов)
65'  Миржамол Қосимов (Жасур Умаров)
72'  Эркин Бaйдуллаев (Жасур Ҳакимов)



“Қўқон-1912” – “Локомотив”
20 сентябрь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:15
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Эркин Бахтиёров
Сўнгги 4та турда 4 марта ғалабага эришган "Қўқон-1912", охирги икки турда икки марта дуранг ўйнаган "Локомотив"ни қабул қилади. "Локомотив" сафардаги охирги тўртта ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади (2та дуранг, 2та мағлубият).

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида жами 9та ўйин ўтказишган. "Қўқон-1912" ўз тарихида ҳеч қачон "Локомотив"ни мағлуб эта олмаган. Беш марта "темирйўлчилар" 3 очкони қўлга киритишган. Қолган тўртта ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Биринчи даврада пойтахтда ўтган ўзаро учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Темурхўжа Абдухолиқов ва Диёр Туроповнинг голларига Ойбек Рустамов ва Шаҳбоз Эркинов жавоб беришганди.

Қўқонликлар сардори Мурод Холмуҳаммедов сўнгги учта турда майдонни голсиз тарк этгани йўқ.

Қўқон-1912

Суҳроб Бердиев - 35'

Суперлига. 20-тур

20/09/2019, 16:15

1
:
1
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 67'

45'
90'
35'  Суҳроб Бердиев
62'  Темур Ҳакимов (Жаҳонгир Аҳмадов)
64'  Шаҳбоз Эркинов
81'  Қувондиқ Рўзиев (Зафар Тўраев)
85'  Суҳроб Бердиев (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
46'  Йован Жокич (Арсланмират Аманов)
67'  Темурхўжа Абдухолиқов
76'  Игорь Йелич
79'  Остон Ўрунов (Медина Смит)
90'  Темурхўжа Абдухолиқов (Жавоҳир Эсонқулов)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика