Coca Cola Суперлигаси. Бугун 16-тур доирасида охирги икки учрашув бўлиб ўтади (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
18 авг 2022, 07:50
Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган 4 баҳс якунланди.

“Навбаҳор” сафарда “Қўқон-1912” билан дуранг (1:1) ўйнади, “Локомотив” ҳамда “Бунёрдкор” ўртасидаги дербида эса ҳисоб очилмади. Кечаги ўйинларда “Пахтакор” “Олимпик” билан очко улашди (1:1), “Насаф” ва АГМК тўқнашувида эса гол урилмади – 0:0.

Бугун, 18 август куни тур доирасида навбатдаги икки учрашув ўтказилади:

18 август, пайшанба

СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ

Олмалиқ. "ОКМК" СМ. 19:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Шоҳруҳ Аъзамов, Достон Мирзараимов

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

АVAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев


ҚИЗИЛҚУМ — ДИНАМО

Навоий. "Ёшлар" СМ. 20:00

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Комилжон Расулов

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

АVAR ҳаками: Найим Қосимов

Назоратчи: Исхақ Ибрагимов

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia