UZ

Сўнгги янгиликлар

08:38Куман йирик мағлубиятга изоҳ берди  0 08:14Дешам Нидерландия билан ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди  0 07:53Мбаппе дублдан сўнг Бенземани ортда қолдирди, рекордгача яна 15 та гол қолди  2 07:3041 ёшли Златан Евро саралашида майдонга тушган ёши энг катта футболчи бўлди  0 07:13Olamsport: Энди Руис Тайсон Фьюрига "вызов" ташлади, Сауль Альварес тарихдаги энг яхши боксчи номини айтди  0 04:30Ўзбекистон U-23 бу сафар Африка термасини мағлуб эта олмади  5 02:46Евро-2024 саралаши. Франция ўз майдонида Нидерландияни, Бельгия сафарда Швецияни аяб ўтирмади  7 01:43Ўзбекистон U-23нинг Кот-д`Ивуар U-23га қарши ўртоқлик ўйини учун таркиби маълум!  3 01:15Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Боливия 1:0  3 01:02Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлубиятга учратди  175 00:47Сан-Марино термаси футболчиси Европада рекорд қўйди  3 00:09Евро-2024 саралаши. Франция - Нидерландия, Швеция - Бельгия ва бошқа баҳсларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:57Ўртоқлик ўйинлари. Осиё ва Жанубий Америка термалари ўртасидаги баҳсларда ғолиблар аниқланмади  6 23:29Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"  4 23:10Агент: "Жоржиньога Италиядан таклиф йўқ эди"  0

Coca Cola Суперлигаси. "Қалдирғочлар"нинг муваффақиятли парвози давом этади, бу сафарги қурбон "Андижон" Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Қалдирғочлар"нинг муваффақиятли парвози давом этади, бу сафарги қурбон "Андижон"

Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

АНДИЖОН – БУНЁДКОР 0:3 

18 март 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Олим Тўйчибоев

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Дониёр Абдуманнопов 22, 0:1, Игорь Иванович 35, 0:2, Усмонали Исмоналиев (Дониёр Абдуманнопов) 66, 0:3

Амалга ошмаган пенальти: Илдар Маматказин ("Андижон") 90+5. 

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Бобур Фарҳодов (77.Иззатилло Абдулҳақов, 85), 8.Фарҳод Бекмуротов, 11.Сардор Абдунабиев (17.Фарҳод Соҳибжонов, 71, 15.Владимир Бубанья, 19.Суҳроб Бердиев (10.Илҳом Абдуғаниев, 71), 21.Ильдар Маматказин (с), 22.Шаҳбоз Эркинов (88.Нодари Кавтарадзе, 71), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 91.Ахтам Назаров.

Захира: 12.Моҳир Комилов, 4.Дилшод Комилов, 6.Асилбек Айсаров, 14.Абдураҳмон Комилов,  66.Илҳом Алижонов, 

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 4.Давронжон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбар Исматуллаев (10.Расул Йўлдошев, 62), 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (25.Муҳаммад Сафо Фозилов, 86), 11.Игорь Иванович ( 99.Умид Султонов, 86) 17.Виктор Сотникау, 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов (Жасур Ҳакимов, 68) 34.Суҳроб Иззатов.

Захира: 44.Ислом Асролов, 5.Жасур Ёқубов, 29.Музаффар Олимжонов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 45.Фарҳод Ўткиров,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов. 


90+5. СУЛТОНООООООООВ. Суҳроб Султонов Илдар Маматказиннинг зарбасини қайтарди. Кипер бугун ўз мақсадига эришди, яъни дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди. 

90+4. ПЕНАЛЬТИ, "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Усмонали Исмоналиев жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади, деб топилди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Игорь Иванович ўрнига Умид Султонов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўрнига Муҳаммадсафо Фозилов тушди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Бобур Фарҳодов ўрнига Иззатилла Абдулхақов тушди. 

82. "Андижон" айни дақиқаларда босимни оширди. Бир нечта зарбалар йўлланди. 

74. ЗАРБАААААА. Ивановичнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Усмоналиев қайтган тўпга зарба берди. Ноаниқ. "Бунёдкор" ва Дониёр "ёришмоқда"!

71. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Сардор Абдунабиев, Шаҳбоз Эркинов ва Сухроб Бердиев ўрнига майдонга Фарҳод Соҳибжонов, Нодари Кавтарадзе ва Илҳом Абдуғаниев тушди.

68. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор"да ўзгариш. Дониёр Абдуманнопов ўрнига майдонга Жасур Ҳакимов тушди.

66. ГОООООООООООООООООЛ. Дониёр Абдуманноповнинг зарбасини Литовка қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпни Усмонали Исмоналиев дарвозага икки уринишда аниқ йўллади. Дониёр бугунги ўйиннинг шубҳасиз энг яхши футболчиси. "Бунёдкор" учинчи голни ҳам урди.

62. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Акбар Исматуллаев ўрнига Расул Йўлдошев тушди. 

56. Яна Дониёр. У бугун жуда фаол. Жарима майдончаси ичига кирди, қарорини эса ҳеч ким тушунмади. 

55. ЗАРБААААААА, ХАВЛИИИИИ ВАЗИИИЯЯЯЯЯТ. Усмонали Исмоналиев ўнг қанотдан кириб бориб зарба тўпни қулай тарззда узатиб берди, кескинлик юзага келди. Носконинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

52. Дониёр Абдуманноповга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилганга ўхшади. Насибуллаев ВАР билан гаплашди, ҳаммаси жойида. 

51. Александр Хомяков танаффусда шогирдларини "ширин" гаплар билан сийлаган кўринади, анча жонли ўйнашяпти. 

50. Суҳрлб Султонов Аҳтам Назаровнинг зарбасини бартараф этди. "Бунёдкор" ҳимоячилари саросимада. 

49. "Андижон" прессингни кучайтирди. Ҳужумлар сони ошди. 

46. "Андижон"да жарима зарбаси. Бобур Фарҳодовга нисбатан жарима майдончаси чизиғига яқингина жойда қўполлик ишлатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Тошкентда финал, Фарғонада Суперлига нафаси. Иккиси ҳам ўзига яраша муҳим. "Андижон" мухлисларини эса айни пайтда бошқа ўйин қизиқтирмайди. Улар гол кутмоқда. 

40. Ўйин назорати бутунлай "Бунёдкор" томонига ўтди. "Андижон" уйғониши керак!

Тўп назорати: 48-52%


35. ГОООООООООООООЛ. ИВАНОООООООООООВИЧ. Игорь Иванович кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтини аниқ амалга оширмоқда.

35. ПЕНАЛЬТИ. "Бунёдкор" фойдасига. 

34. ПЕНАЛЬТИ ЁКИ ЖАРИМА ТЎПИ? Дониёр Абдуманнопов йиқитилди. ВАР қарори эшитилмоқда. 

32. "Андижон"нинг зарбалари аниқ бормаяпти. "Бургутлар"да эса бугун ғалабадан бошқа йўли йўқ. Ютиш учун эса гол уриш керак. 

31. "Бунёдкор"нинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. Олдинги чизиқда вазиятлар кўп яратяпти. 

30. ЗАРБААААААААА. Игорь Ивановичнинг чап қанотдан узатиб берилган тўпдан сўнг боши билан берган зарбаси жуда ва жуда хавфли чиқди. 

22. ГОООООООООООООООООООООЛ. "Андижон" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Дониёр Абдуманнопов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Чиройли гол. 

19. "Бунёдкор" дарвозабони ишончли ўйин кўрсатмоқда. У дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни истамоқда. 

16. "Андижон" ҳужум қиляпти. Ҳужумлар самарасиз. Александр Хомяков ҳужумкор услубни туширган. 

6. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Фарғонада ажойиб футбол ўйнайдиган ҳаво. 

3. ЗАРБААААААААААА. Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини Суҳроб Султонов қайтарди. Султонов ҳозирча вазият қаҳрамони. Сейвнинг инжиғи бўлди ўзи ҳам. 

Ўйин бошланди. 

- Мадҳия янгради. 

- Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+7   
18 мар 17:48:59
GuzarFC
Andijonni ayrim muxlislari Nasaf bilan o'yindan keyin juda karillavorgandi lyuboyini yoramiz deb. Kamtarin bo'luvringlar chempionat hali uzoq. Kim qayerda bo"lishi kuzda aniq bo'ladi. Jamoalaringga esa omad
+5   
18 мар 18:39:18
Sayfuddinovich86
Eeee, Andijoon blaaaa!!!
Muhlislaring Nasafni Qarshiga borib yutdik demak chempionlikka ham kurashsak bo'larkan deb yuruvdiku
+5   
18 мар 17:51:51
Bek_Real
Андижонни олдинги чизигида уйнаётган кал ким узи, атай кузатиб турдим 1-таймда бирор марта оёгига туп тегмади
+4   
18 мар 18:20:17
Привет
Насаф билан ўйиндан кейин кўпчилик Андижон мухлислари сал бўлмаса чемпионликни нишонлашни бошлаб юборишган эди, гуёки Хомяков билан чемпион бўлмоқчи, лигада жон сақлай олсаларинг шукур қиласизлар шу йил !!!
+3   
18 мар 19:25:22
Arsen Venger !!!
Насафни айрим мухлислари Андижон Насафни ютдими, ютди, булди ошикча гап керемас, хадеб утиб кетган уйинни булар булмас гаплар билан ёзавериш йигит кишини иши эмас. 2 турда хакам сизларни маглубиятиларни сурхон оркали ювиб берди,
+3   
18 мар 18:46:18
Fan_BARCA
Andijon Pro ligada yaxshi o'ynaydi
+3   
18 мар 18:42:36
Soccerland777
Андижонга сифатли майдон билан сифати мураббий керак. Наҳат шуни 31 йилдан бери тушунишмайди. Қолган ҳамма нарса бор, стадион, мухлислар... Лоақал кубок финалигаям чиқмаган, бронза медал хам ололмаган....1992 йилдан бери...
+3   
18 мар 18:40:55
Маматов Шавкат
Насаф 10 марта ўйнаса 9марта ютади андижонни, ўша куни курёзни гол билан ютиб кеттида бир марта. Мана андидонни ҳақиқий юзи
+2   
18 мар 20:05:13
Озод Ачилов
Андижон жамоасига омад тилаган ҳолда айтиш мумкинки, Хомяковни олиб келиш хато эди. Хомяков 10 йил олдин зўр эди. Унинг ғоялари билан Машъал яхши мавсумлар ўтказди. Андижонга борди жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Машъалга қайтиб келди. 2-даврада Ўз майдонида ўтказилган ўйинларнинг 1тасини ютди холос. Плей-оффда Олимпик билан ўйнади. 2-тайм бошида гол уриб олдинга ҳам чиқиб олдик, аммо кейин ғалабани ушлаб қола олмади ва жамоа ютқазди. Манимча ҳозир ҳам 5 ҳимоячи 1 хужумчи тактикасида ўйнаяпти. Кумиков яхшироқ эд бундан, ҳар ҳолда натижалири шуни кўрсатяпти. (Холис фикр)
+2   
18 мар 18:36:27
Shovruq88
БАХА ХАМИДУЛЛАЕВ (фанати) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Андижан бугунам юткизишсен хоким хаммени итаради
Million lar sarflangani bilan tizim bo'lmasa qiyin!!!
+2   
18 мар 18:34:16
Оддий Мухлис.
Бировни устидан кулма зинхор сени хам устидан кулгувчилар бор
+2   
18 мар 18:08:36
Шaхзод
Маматказин,Сухроб Бердиев,шахбоз эркиновга ухшаган уйнчилар Билан кийинда энди бирор нимага эришиш
+2   
18 мар 18:00:28
Холмирзаев Комил
Охирги йилларда энг куп про лигада сайр килган жамоа бу Андижон тушунган тушунди
+2   
18 мар 17:44:23
FIFA2021
Андижоноиклар хафа булманглару бу уйин бн Андижон про лигага кетиб қоладиёв
+2   
18 мар 17:43:36
БАХА ХАМИДУЛЛАЕВ (фанати)
Вай жалааап уйинди ахволинии ЯХШИЯМ БОРМАГАНИМ...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика