UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Coca Cola Суперлигаси. АГМКнинг мағлубиятсиз серияси давом этади. Бу сафар "Насаф" мағлуб этилди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. АГМКнинг мағлубиятсиз серияси давом этади. Бу сафар "Насаф" мағлуб этилди

Теглар :  НасафАГМК
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 7-тур доирасидаги АГМК - "Насаф" ўйини якунланди.

Coca Cola Суперлига. 7-тур
2 июль, пайшанба
20:00 - АГМК – "НАСАФ" 2:1

Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Ҳусниддин Баҳодиров, Достонбек Раҳмонов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Санжар Турсунов (пен.) 20, Станоевич 27, Байдуллаев 56.

АГМК - 32.Суҳроб Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов (20.Мирғиёс Сулаймонов 79), 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 31.Сайдулло Раҳматов, 6.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (10.Шаҳзод Нурматов 64), 17.Санжар Турсунов (11.Мурод Тошматов 26), 18.Баҳром Абдурахимов (3.Сардор Раҳмонов 64), 77.Арслонмират Аманов (7.Элгужа Григалашвили 79), 9.Зафар Полвонов.
Захира:
35.Валижон Рахимов, 8.Ҳожимат Эркинов, 21.Мате Ватсадзе, 88.Игорь Зонич.


"Насаф" -  35. Абдувахид Нематов , 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Харис Дилавер (77.Ойбек Бозоров 62), 10.Бобир Абдихолиқов (20.Ислом Кенжабоев 62), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов (19.Ҳусаин Норчаев 67), 22.Акмал Мозговой (7.Дилшод Раҳматуллаев 62), 34.Шерзод Насруллаев (50.Шоҳмалик Комилов 86), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов.

Огоҳлантиришлар: Эшмуродов 12, Неъматов 40, Нурматов 81, Султонов 90.


Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. Учрашув якунланди! АГМК кетма-кет навбатдаги ғалабасига эришмоқда!

90+3. Мезбонлар бурчак тўпи тепишади.

90. Суҳроб Султоновга сариқ карточка кўрсатилди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди. 

86. Шерзод Насруллаев ўрнига "Насаф" таркибида ёш Шохмалик Комилов ўйинни давом эттиради. 

83. Станоевичнинг берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

81. Шаҳзодбек Нурматов рақибга нисбатан қўпол ўйин намойиш этгани учун сариқ карточка ишлаб олди.  

80. Миржалол Қосимов ўзгаришлар учун берилган 5 та имкониятдан фойдаланиб бўлди. Эслатиб ўтамиз, рестартдан сўнг регламентга кўра битта жамоа бештагача ўйинчи алмаштириш ҳуқуқига эга. 

79. Мезбонларда ўзгаришлар: Аманов ўрнига Григалашвили, Шораҳмедов ўрнига Сулаймонов майдонга туширилди. 

75. АГМК посбонига яна бир марта тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У рақиб ҳужумини бартараф этаётганида "Насаф" футболчиларидан бири билан тўқнашиб кетди. Давом этамиз!

72. Станоевичнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

71. Уххххх! Ойбек Бозоровнинг рейдидан сўнг Султонов сейв амалга оширганди. Қайтган тўпга эса Норчаев етиб келди. Унинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

70. Суҳроб Султоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

69. Муҳиддиновдан жуда-жуда ноаниқ зарба. 

67. "Насаф"да яна ўзгариш. Жўрабек Маннонов ўрнига Ҳусайн Норчаев майдонга тушди. 

66. Амановнинг зарбасини Неъматов қийинчилик билан бартараф этди. 

64. АГМКда ҳам ўзгаришлар. Қосимов ва Абдураҳимов ўрнига Сардор Раҳмонов ва Шаҳзодбек Нурматов майдонга туширилди. 

62. "Насаф"да бирйўла учта ўзгариш. Мозговой, Абдихолиқов ва Дилявер майдонни тарк этди. Улар ўрнига Бозоров, Кенжабоев ва Раҳматуллаев ўйинни давом эттирадиган бўлди. 

59. Зафар Полвонов билан тўқнашувда меҳмонлар посбони Неъматов жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

56. ГООООЛ! Эркин Байдуллаев ўзининг ажойиб зарбаси билан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. 

54. "Аждарлар"нинг навбатдаги ҳужуми Султонов томонидан тўхтатилди. Дарвоқе, Суҳроб Султонов июнь ойида championat.asia сайти якунига кўра энг яхши дарвозабон деб топилганди. 

52. "Насаф" босим уюштирмоқда. Бобур Йўлдошев қаршиликларнинг жудаям хавфли ҳужумини бартараф этди. 

49. АГМКнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини "Насаф" ҳимоячилари хотиржамлик билан бартараф этишди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Мухлислар диққатига! Ушбу ўйин айни пайтда "Оилавий" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда. Аммо, баъзи вилоятларда нима учундир ўйин трансляцияси кўрсатилмаяпти. Ҳар ҳолда Тошкентдаги мухлисларимиз ушбу телеканал орқали учрашувни томоша қилишмоқда. 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!

45+2. АГМКнинг ҳужуми Амановнинг ноаниқ зарбаси билан тугади. 

45+1. "Насаф"нинг на бир ҳужуми самарасиз якунланди. 

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берди. 

43. Акмал Шораҳмедов индивидуал маҳоратини намойиш этди. АГМК ўнг қанот орқали ҳужум бошламоқчи эди. Аммо, тўп олдирилди. 

40. Неъматов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

39. Мезбонлар кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширилди. Вазият хавфли кўриниш олди. Бироқ олмалиқликлар футболчисининг берган якуний зарбаси ноаниқ бўлди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


38. АГМКнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди. 

33. Бобур Абдихолиқов АГМК дарима майдончаси ичида пенальти ишлашга ҳаракат қилди. Аммо ҳакам учрашувни давом эттириш лозимлигига ишора қилди. 

31. Голдан сўнг "Насаф" фаолликни оширди.

(Фото: Толибжон Қосимов)


27. ГООООЛ! Марко Станоевич ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1! Зарба тахминан 20-25 метрлардан тўхтатмасдан амалга оширилганди. 

26. АГМКда мажбурий ўзгариш. Бир неча дақиқа олдин гол киритган Санжар Турсунов жароҳат сабаб ўйинни жавом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига учрашувни Мурод Тошматов давом эттиради. 

23. Устунлик нисбатан АГМК томонда эди. Мезбонлар буни ҳисобда ҳам акс эттира бошлашди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)

20. ГООООЛ!!! Санжар Турсунов ҳисобни очмоқда! Мезбонлар ярим ҳимоячиси осонлик билан 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олди. 

19. Пенальти! Миржамол Қосимовнинг зарбасидан сўнг тўп "Насаф" футболчисининг қўлига тегди. 

19. "Насаф" футболчилари узун пас орқали тезкор қарши ҳужум уюштирмоқчи эдилар. Аммо Бобур Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

16. Шароф Муҳиддинов Санжар Турсуновга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

14. Зафар Полвонов "аждарлар" жарима майдончаси ичида яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди. 

12. Умар Эшмуродов мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

9. Бобур Йўлдошев майдон маркази олдида рақиб билан тўқнашув сабаб жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

5. Амановнинг жаримадан берган зарбасини "Насаф" посбони бартараф этди. 

4. Меҳмонлар жарима майдончасига яқин жойда ўйин қоидасини бузишди. АГМК жарима тўпи тепади.

1. Учрашув бошланди! 

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.


ОКМК

Санжар Турсунов - 20', Эркин Бaйдуллаев - 56'

Суперлига. 7-тур

02/07/2020, 20:00

1
:
2
Тугади

Насаф

Марко Станоевич - 27'

45'
90'
20'  Санжар Турсунов
26'  Санжар Турсунов (Муроджон Тошматов)
56'  Эркин Бaйдуллаев
64'  Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов)
64'  Баҳром Абдураҳимов (Сардор Раҳмонов)
79'  Арсланмират Аманов (Элгужа Григалашвили)
79'  Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов)
81'  Шаҳзодбек Нурматов
90'  Суҳробжон Султонов
12'  Умар Эшмуродов
27'  Марко Станоевич
40'  Абдувоҳид Неъматов
62'  Акмал Мозговой (Дилшод Раҳматуллаев)
62'  Харис Дилавер (Ойбек Бозоров)
62'  Бобир Абдихолиқов (Ислом Кенжабоев)
67'  Жўрабек Маннонов (Ҳусайин Норчаев)
86'  Шерзод Насруллаев (Шоҳмалик Комилов)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика