Coca Cola Суперлигаси. 21-тур лауреатлари

Narzulla Saydullayev
11 окт 2022, 16:49
Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Сурхон" бу тур Олмалиқда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дурангга эришди. Термизликлар посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Сурхон" дарвозабони Азизхон Исоқов Championat.asia сайти талқинига кўра, 21-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Сурхон"нинг "Пахтакор" билан баҳсда дуранг қайд этиши катта сенсация сифатида қабул қилинди. Лигада қолиш учун курашаётган термизликлар чемпионликка курашаётган "шерлар"га муносиб қаршилик кўрсатишди ва ўзлари учун муҳим бир очкони қўлга киритишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Мигель Алварес 21-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Иззатилла Абдуллаев "Олимпик"ка қарши баҳсда ажойиб жамовий ҳужумни якунлаб чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди.






"Сурхон" дарвозабони Азизхон Исоқов учун "Пахтакор"га қарши беллашув ўзгача аҳамият касб этарди. Сабаби ушбу клуб тарбияланувчиси бўлган дарвозабон шу йил ёзда "Сурхон"га кўчиб ўтди. Исоқов "Пахтакор" сафида Суперлигада биронта ўйинда майдонга туша олмаганди. 21-турда "шерлар"га қарши баҳсда яхши ўйнаган Азизхон Исоқов Championat.asia талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›