UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  0 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  4 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  7 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  53 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 17-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов якунланган турда "Навбаҳор" билан сафардаги баҳсда ажойиб ўйнади. "Лочинлар"нинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Неъматов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 17-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Андижон" ярим ҳимоячиси Абдулло Олимов "Бухоро" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Белгиланган жарима тўпини Олимов чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллади. Шу тариқа Абдулло Олимовнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири Бекободда бўлиб ўтди. Унда "Металлург" "Локомотив"ни қабул қилди. Кескин курашларга бой ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Шу куни ўз туғилган кунини нишонлаган "темирйўлчилар" сафида Темурхўжа Абдухолиқов жуда ҳам фаол ўйнади. Дастлаб Махарадзенинг голида иштирок этган ҳужумчи, иккинчи таймда бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Темурхўжа Абдухолиқов 17-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Бу тур Андижонда аутсайдерлар ўртасидаги тўқнаш бўлди. Айтиш мумкин бўлса олти очколик баҳсда Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигидаги "бургутлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси "Андижон" бу мавсумда ўзининг дастлабки ғалабасини айнан 17-турга келиб қўлга киритди. Ҳужумчи сифатида Андижон футболи афсонасига айланган Ҳамидуллаев энди мураббий сифатида шунга ҳаракат қилишни бошлади. Championat.asia талқинига кўра Бахтиёр Ҳамидуллаев 17-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика