UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1 (матнли трансляция)  35 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  12 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 16-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов якунланган турда "Навбаҳор" билан сафардаги баҳсда ажойиб ўйнади. "Лочинлар"нинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Адҳамов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига гол урди. Шу тариқа Искандар Шойқуловнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Турнинг марказий учрашувида АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб эта олди. Олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоадан устун келиб, бир кун бой бериб қўйган иккинчи ўринига қайтди. Захирадан майдонга тушган Жасур Умаров учрашувдаги ғалаба тўпини уришга муваффақ бўлди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Миржалол Қосимов 16-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Марказий баҳсда АГМК сафида грузиялик Элгужа Григалашвили жуда фаол бўлди. Унинг тўп узатишидан кейин унинг ҳамюрти Мате Ватсадзе гол урди. Иккинчи таймда эса рақиб дарвозабонинг хатосидан унумли фойдаланиб чиройли гол урди. Championat.asia талқинига кўра Элгужа Григалашвили 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика