UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2

Coca Cola Суперлига. "Турон" ўз майдонида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Турон" ўз майдонида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Теглар :  ТуронСурхон
Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига, 3-тур

ТУРОН – СУРХОН - 1:1
19 март 2023 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Абдурашид Худойберганов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Сардор Исматуллаев
ВАР ҳаками: Иброҳим Исмоилов
АВАР: Максим Нехочин
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Ойбек Юнусов.

Голлар: Шохназар Норбеков 39, - 1:0. Тамирлан Жамалутдинов 88 пенальти, - 1:1.

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Марлен Чобанов, 7.Азимжон Аҳмедов, 11.Шоҳназар Норбеков (10.Хумоюн Муртозаев, 61), 15.Никола Кумбурович (9.Азизбек Ибрагимов, 90), 17.Қувондиқ Рўзиев, 21.Аъзамжон Алиев, 22.Душан Стоилкович (2.Абдулазизхон Абдурашидов, 81), 44.Aнри Чичинадзе, 77.Билолхон Тошмирзаев (14.Хуршидбек Мухторов, 81), 88.Милан Бойович (19.Сардор Абдураимов, 81).
Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 18.Абдуғани Камолов, 49.Закария Бегларишвили.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Тамирлан Жамалутдинов (15.Диёр Рамазонов, 90+5), 18.Силванус Нимели, 19.Нуриддин Ҳасанов (77.Асадбек Каримов, 67), 25.Нодирбек Бобомуродов (99.Камрон Саидазимов, 40), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов.
Захира: 13.Азизхон Исоқов, 5.Азизбек Пирмуҳамедов, 6.Артём Сокол,  22.Жавоҳир Жўраев, 27.Асилбек Жумаев, 40.Абдуғофур Ҳайдаров.

Огоҳлантиришлар: Силванус Нимели 25, Камрон Саидазимов 73, Достонбек Турсунов 78.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+7. Ўйин тугади! "Турон" - "Сурхон" 1:1

90+5. Ўзгариш. "Сурхон". Жамалутдинов ўрнига Рамазонов тушди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. "Турон". Кумбурович ўрнига Азиз Ибрагимов тушди

88. ГОООООООООООООООООООООЛ! ТАМИРЛАН ЖАМАЛУТДИНОВ! 1:1. Легионер футболчи 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди ва ҳисоб тенглашди

86. ПЕНАЛЬТИ! "Турон" дарвозаси томон! Алиев Нимелини йиқитгани учун

84. УХХХ! "Сурхон"нинг ҳужуми Нимелининг зарбасини Давронов қайтарди!

81. Ўзгаришлар. "Турон". Тошмирзаев, Ситоилкович ва Бойович ўрнига Мухторов, Абдурашидов, Абдураимов тушди

79. ЗАРБА! Азим Аҳмедовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

78. Огоҳлантириш. "Сурхон". Достонбек Турсунов

73. Огоҳлантириш. "Сурхон". Камрон Саидазимов

70. "Сурхон"нинг навбатдаги ҳужумини Чобанов йўққа чиқарди, бугун яхши ўйнамоқда Марлен

68. Зарба! Силвануснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Шу йигитча кеса-кемаса дарвозага тепаверар экан

67. Ўзгариш. "Сурхон". Нуриддин Ҳасанов ўрнига Асадбек Каримов тушди

63. Беҳруз Шайдуловнинг узоқдан узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади

61. Ўзгариш. "Турон". Норбеков ўрнига Муртозаев тушди

50. Таймни меҳмонлар бироз ташаббускор бошлашди, ҳужум ташкил этишга уринишлар кўпайди

46. Иккинчи тайм бошланди



45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБА! Норбековнинг аутдан узатган тўпини Стоилкович боши билан дарвозабон майдончаси томон йўллади, Чичинадзе эса боши билан уни дарвозага йўллади, кучсиз зарбадан кейин Потапов тўпни ушлаб олди

40. Ўзгариш. "Сурхон". Бобомуродов ўрнига Саидазимов тушди

39. ГОООООООООООООООООООЛ! ШОХНАЗАР НОРБЕКОВ 1:0! Тошмирзаевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Азим Аҳмедов боши билан дарвозага йўллади, Потапов қайтарган тўпни Норбеков барибир дарвозага йўллади!

36. Хавфли вазият! "Турон"да жарима тўпи, Стоилкович узатган тўпни Норбеков дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

30. ЗАРБА! Нуриддин Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

25. Огоҳлантириш. "Сурхон". Силванус Нимели

22. СЕЙВ! Артём Потапов ҳаводан узатилан тўпни қайтарди!



16. VAR орқали Чобанов ўйиндан ташқари ҳолатда экани аниқланди ва гол бекор қилинди, 0:0

15. ГООООООООООООООООООЛ! МАРЛЕН ЧОБАНОВ! 1:0. Қувондиқ Рўзиевнинг ҳаволатиб узатган тўпини марказий ҳимоячи Марлен Чобанов боши билан меҳмонлар дарвозасига жойлаб қўйди ва голдан кейин бошини майдонга қўйиб сажда қилди! 

8. ЗАРБА! Қувондиқ Рўзиев бурчак тўпини тўғри дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

6. Хавфли вазият! "Сурхон"нинг ҳужуми, Нимели жарима майдони ичидан зарба берди, тўп йўлига Чобанов ва Чичинадзе ғов бўлишди!

3. УХХХХ! "Турон"нинг ҳужуми, бош билан даровзага йўлланган зарбадан кейин Потапов жамоасини муқаррар голдан қутқарди! 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика