Coca Cola Суперлига. Трансферлар "Қизилқум"га ёрдам берадими, Ашурматов "Пахтакор"га қарши ва 2016 йилдан буён илк тўқнашув. Бугунги ўйинлар учун ПРЕВЬЮ
18 авг 2020 08:00
Янгиликлар
Coca Cola Суперлига. Трансферлар "Қизилқум"га ёрдам берадими, Ашурматов "Пахтакор"га қарши ва 2016 йилдан буён илк тўқнашув. Бугунги ўйинлар учун ПРЕВЬЮ
ҚИЗИЛҚУМ – БУХОРО
18 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Александр Давиденко
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида бугунга қадар 38 марта тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенг. Иккала клуб ҳам 16 мартадан ғалабага эришган, 6та учрашувда дуранг қайд этилган.
Қизиғи натижалари тенг бўлган ушбу клублар ўртасидаги ўтган мавсумдаги иккала ўйинида ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. "Қизилқум" 2015 йилдан буён ушбу жамоани мағлуб эта олмаяпти. Навоий клубининг "Бухоро" билан ўйинлардаги ғалабасиз серияси 8та ўйинга етган. Мана шу 8та ўйинда "Қизилқум" рақиби дарвозасига атиги 3та гол урган холос.
Азиз Нурий ("Қизилқум" матбуот котиби): "Қизилқум" - "Бухоро" ўйини азалдан воҳанинг икки жамоаси ўртасидаги энг қизиқарли учрашув бўлиб келган. Сўнгги йилларда устунлик бироз бухороликлар томонга ўтиб кетган бўлсада, бу сафарги баҳсда жамоамиз имкониятларини юқорироқ баҳолаган бўлардим. Тўғри, ҳар иккала жамоа турнир жадвали нуқтаи назаридан айни пайтда аутсайдер мақомида турган бўлсада, "Қизилқум" трансферлар ойнаси очилишидан унумли фойдаланди. Таркибга бир қатор тажрибали футболчилар қўшилди. Айнан шу фактор бу ўйинда навоийликлар имконияти юқори дейишимга сабаб бўлади. Умид қиламизки, жамоамиз бу баҳсда чиройли ўйин кўрсатиб, мавсумдаги илк ғалабасини нишонлайди ва мухлисларга қувонч бахш этади.
Ойбек Жуманазаров ("Бухоро" матбуот котиби): Жамоамиз жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Августин Чирита футболчилар билан жиддий шуғулланган ҳолда ҳар бир баҳсга пухта тайёргарлик кўришмоқда. "Қизилқум" билан учрашув дербига хос ўйин бўлади. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак жанговор баҳс бўлади деб ўйлайман. Қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар чиройли футбол тарафдориман. Жамоаларга омад. Бизга кўпроқ )))
Қизилқум Иброҳим Томива - 49' |
Суперлига. 10-тур 18/08/2020, 17:00 0
:
1
Тугади
|
Бухоро |
ҚЎҚОН-1912 – ПАХТАКОР
18 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
"Пахтакор" "Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 28 баҳснинг 16тасида зафар қучган. 7 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 5 марта "Қўқон-1912" муваффақият қозонган. "Қўқон-1912" бу жамоа билан ўтган охирги 10та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган - 5та дуранг, 5та мағлубият. Сўнгги бор водий клуби бундан 17 йил олдин, 2003 йилда "Пахтакор"ни таслим қилган экан.
Беҳзод Назаров ("Пахтакор" матбуот котиби): "Қўқон-1912" билан ўйинлар охирги йилларда жудаям қизиқарли ўтмоқда. Сафарда кетма-кет 4 марта дурангдан кейин ўтган йили охирги дақиқада гол уриб ютгандик. Бу йил Бахтиёр Ашурматов жамоанинг ўйиндаги интизомини анча яхшилагани кўринди. Жамоа ўйинлар учун аниқ кўрсатмаларни бажариб, турнир жадвали юқорисида кетмоқда. Ўйлашимча, кескин ўйин гувоҳи бўламиз. Қайтадан стартда жисмоний ҳолат кўп нарсани ҳал қилади.
Акрамжон Мамадалиев ("Қўқон-1912" матбуот котиби): Олдинда бизни Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси билан бўладиган ўйин кутиб турибди. Агар пандемия бўлмаганида, мухлислар стадионга киритилганида, бу ўйин Қўқондаги "Марказий" стадионида тўлиб-тошган мухлислар кўз ўнгида бўлиб ўтар эди. Афсуски карантин туфайли чемпионат 2-марта рестарт олмоқда. Учрашув эса пойтахтдаги нейтрал майдонда бўлиб ўтадиган бўлиб турибди.
"Пахтакор" билан бўладиган ўйинлар доим шиддатли ва қизиқарли ўтган. Мухлислар бу ўйиндаги ғалабани баҳосини жудаям юқори қўядилар. "Пахтакор" устидан қозониладиган ғалаба бошқа ҳар қандай ғалабадан бир неча баробар устун туради. "Қўқон-1912" жамоаси "Пахтакор"ни пойтахтда ютишга муваффақ бўлган. Ўтган йилги лига кубоги баҳси барчанинг эсида деб ўйлайман. Бу футбол, ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Тўп юмалоқ-майдон текис дейишадику. Футболчилар маълум вақт машғулот ўтказа олишмади, ўйин амалиёти бўлмади. Бундай вазиятда қайси жамоа футболчилари спорт формасини яхши ушлаб тура олган бўлса , ўша жамоа бу учрашувда ғолиб бўлади деб ўйлайман. "Пахтакор" жамоасини ҳурмат қилган ҳолда йигитларимиздан шижоат, матонат кўрсатиш эвазига ижобий натижа қайд этишларини умид қиламан.
Қўқон-1912 Ҳамидулло Абдуҳамидов - 81' |
Суперлига. 10-тур 18/08/2020, 19:00 3
:
1
Тугади
|
Пахтакор Игорь Сергеев - 25', Игорь Сергеев - 43', Аброр Исмоилов - 67' |
МАШЪАЛ – АНДИЖОН
18 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00 (Дунё бўйлаб ТВ)
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Ойбек Калахўжаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Зоҳид Акрамов
Мазкур жамоалар ҳозирга қадар 30 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 18 бор "Машъал", 9 бор "Андижон" зафар қучган. Қолган 3та учрашувда томонлар дуранг қайд этишган. Ушбу клублар ўртасида Ўзбекистон олий лигасидаги сўнгги ўйин 2016 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда "Машъал" ўз уйида 5:0 ҳисобида зафар қучган.
Бунёд Андаев ("Машъал" матбуот котиби): Жамоалар катта футболни соғинишган. "Машъал" - "Андижон" учрашуви 10-турнинг энг қизиқарли ўйини бўлади. Ким ғолиб бўлишини ўйин куни билиб оласиз.
Одилбек Толипов ("Андижон" матбуот котиби): Ўртада юзага келган маълум танаффус жамоаларнинг спорт формаларини ушлаб туришига унчалик салбий таъсир кўрсатмади, деб умид қиламан. Айни пайтда "Машъал" чемпионатни кўтаринки руҳда давом эттирмоқда. Уларнинг тошкентда "Локомотив" устидан қўлга киритган ғалабаси қўшимча куч бағишлайди. Қолаверса, Муртозаев ва Абдураимовнинг жамоага қайтиши таркибни кучайтириши табиий.
"Андижон" ҳам учрашувга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқда. Мураббийлар штаби ва футболчилар бор билим ҳамда кучларини ишга солиб, ушбу баҳсга тайёргарлик кўришмоқда. Трансфер ойнаси очигланига қарамай, ҳали таркибга янги футболчиларни жалб қилмадик. Мавжуд таркиб билан "Машъал" жамоасига қарши ўтказамиз. Ҳар икки жамоа таркиби ҳам ёш футболчиларга бой. Шу сабабли, ўйин тезкор ҳужумларга ва шиддатли баҳсларга бой бўлишига умид қиляпман.
Фикрлар