UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  2 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Coca Cola Суперлига. Қиличевнинг пенальтидан урган голи "Қизилқум"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Қиличевнинг пенальтидан урган голи "Қизилқум"га ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.



Coca Cola Суперлига. 24-тур
24 ноябрь, сешанба
"ҚИЗИЛҚУМ" - "МЕТАЛЛУРГ" 1:0
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: пенальти Ойбек Қиличев 35'

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (44.Иброҳим Томива, 84), 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев (88.Жамшид Ҳасанов, 63), 14.Файзулло Қамбаров (18.Жасур Азимов,, 46), 15.Воҳид Шодиев, 17.Салим Мустафоев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 5.Владислав Касминин, 11.Қадамбой Нурметов, 20.Хуршиджон Олимов, 77.Суннатилла Абдуллажонов.

"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 5.Аббос Отахонов, 8.Саламат Қутибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 67), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 77.Муҳаммад Исаев (11.Муродбек Бобожонов, 80), 88.Евгений Чумак.
Захира: 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 20.Худойшукур Сатторов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 36.Тўлқин Эргашев, 49.Даврон Анваров.

Огоҳлантиришлар: Зоҳид Абдуллаев (27), Ойбек Қиличев (44), Камолиддин Тожиев (68), Эркин Байдуллаев (75). 


Қизилқум

Ойбек Қиличев - 35'

Суперлига. 24-тур

24/11/2020, 17:00

0
:
1
Тугади

Металлург

45'
90'
35'  Ойбек Қиличев
44'  Ойбек Қиличев
46'  Файзулло Қамбаров (Жасур Азимов)
63'  Алишер Санаев (Жамшид Ҳасанов)
75'  Эркин Бaйдуллаев
84'  Ойбек Қиличев (Иброҳим Томива)
27'  Зоҳид Абдуллаев
67'  Зоҳид Абдуллаев (Шаҳзод Убайдуллаев)
68'  Камолиддин Тожиев
80'  Муҳаммад Исаев (Мурод Бобожонов)

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди. "Қизилқум" "Металлург"ни кичик ҳисобда енгди.

90+3. Зарба! Байдуллаевнинг жаримадан тепган тўпига озгина аниқлик етишмади. 

90+1. Бобожонов ҳужумда фол ишлатди. 

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Зарба! Томиванинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Тошпўлатов ўз жамоасини қутқарди. 

88. Ўйин давоми этади. "Металлург" ҳужум ташкил этяпти. 

86. Тошқўзиев Жўраевга нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

84. "Қизилқум"да ўзгариш: Қиличев ўрнига Томива тушди. 

84. Жамшид Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

80. "Металлург"да ўзгариш: Исаев ўрнига Бобожонов ўйинни давом эттиради. 

80. Бурчакдан узатма, Отахоновнинг бош билан ноаниқ зарба йўллади.  

79. "Металлург" қарши ҳужум бошлашга уринди, аммо Қутибоевнинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

75. Байдуллаев Андреевни йиқитди ва сариқ олди. 

73. Убайдуллаевнинг жаримадан тепган тўпи кучли, бироқ ноаниқ кетди. 

72. Мустафоев Абдулҳақовга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.  

68. Тожиев Шодиевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

67. "Металлург"да ўзгариш: Абдуллаев ўрнига Убайдуллаев туширилди. 

63. "Қизилқум"да алмаштириш: Саноев ўрнига Ҳасанов туширилди. 

61. Саламат Қутибоевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз кўриниш олди. 

58. Зарбаааа!  Ойбек Қиличевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

56. Зарба!  Чумакнинг зарбаси космосга йўналтирилди. 

55. "Металлург" кетма-кет 2 та бурчак тўпига эга бўлди, аммо улар ҳали самара келтирмади. 

52. Қандай вазият!!!  Чумак жарима тўпини ўйинга киритди, Отахонов бош билан пас берди, Нестеров тўпни қайтарди, қайтган тўп Тошқўзиевга етиб келди, у эса қулай имкониятдан фойдалана олмади. 


49. Қутибоев Толмасовга нисбатан қоидани бузди. 

48. Қиличевдан зарба!  Турсунбоев ўз ўрнида! 

46. "Қизилқум"да ўзгариш: Қамбаров ўрнига Азимов тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Ойбек Қиличев хуштак чалинишига қарамасдан тўпни тепиб юборди ва огоҳлантириш олди. 

42. Тошпўлатов ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, олдинга ўтди, бироқ йиқитилди. 

40. Чумакнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

39. Абдураҳмон Абдулҳақовга нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима. 

36. Шипилов эътироз учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

35. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ! Ойбек Қиличев бу гал адашмади ва ҳисобни очди – 1:0! 


33. Ойбек Қиличевнинг пенальтидан тепган тўпини Турсунбоев қайтарди, бироқ посбон олдинга чиқиб кетгани туфайли 11 метрлик қайтадан тепилади.  


32. ПЕНАЛЬТИ!  Қиличев жарима мадони ичида Отахонов томонидан йиқитилди.  

30. Зарба!  Чумакнинг зарбасини Нестеров ушлаб олди. 

27. Абдуллаев Убайдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ олди, жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

25. Зарба!  Саноевнинг зарбаси Турсунбоев томонидан қайтарилди, бурчак тўпи. 

23. Ууухх!  Убайдуллаевнинг зарбасидан кейин Қамбаров тўпни дарвоза томон тўғрилашга уринди, бироқ озгина омад етишмади. 

20. Зарба!  Қутибоевнинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди. 

19. Мустафоев майдон марказида Абдулҳақовни йиқитди. 

17. Саноевнинг зарбаси рикошет орқали йўналишини бироз ўзгартирди, Шерали Жўраев вазиятни голга айлантирмоқчи бўлган бир пайтда Турсунбоев тўпни эгаллаб олди.  

17. Тошқўзиев майдон марказида Убайдуллаевни қоида бузиш орқали тўхтатди. 

15. Тошпўлатовнинг ҳаводан узатган паси Абдуллаевнинг бош билан берган кучсиз зарбаси билан тугади. 

14. Зарба!  Зоҳид Абдуллаевнинг ерлатиб тепган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

11. Зарбааа!  Воҳид Шодиев ўйиндаги дастлабки зарбани берди, Турсунбоев зарбани мушт билан қайтарди.  

10. Қутибоев чап қанотдан олдинга борди ва кучсиз узатмани амалга оширди. 

8. Ҳозирча учрашув тенг курашлар остида кечмоқда. Бир у, бир бу жамоа тўп билан муомала қилишга интиляпти.  

5. Воҳид Шодиев томонга яхши узатма етиб келаётганди, аммо офсайд қайд этилди. 

3. "Қизилқум" тўп назоратини ўз қўлига олганди, бироқ тўп йўқотилди, Муҳаммад Исаев тезкор қарши ҳужум бошлади, якунда тўп "аут"га чиқиб кетди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Суперлига 24-туридан ўрин олган сўнгги баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг. 

- Учрашув соат 17:15да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика