UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  23 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Coca Cola Суперлига превьюси. "Бунёдкор" - "Локомотив" Янгиликлар

Coca Cola Суперлига превьюси. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигаси 18-тур баҳсларига старт берилади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" Тошкент дербисида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.

Айтиш мумкинки, бу турнинг энг марказий учрашуви. Жамоаларни турнир жадвалида фақат 4 очко ажратиб турибди. "Пахтакор" 47 очко билан иккинчи ўриндаги "Локомотив"дан 13 очкога илгарилаб кетган. "Локо" ҳисобида 34 очко бор ва иккинчи ўринда кетяпти. "Темирйўлчилар"ни изма-из таъқиб этиб келаётган "Бунёдкор" эса 30 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.  

Кўриб турганингиздек, бугун "Бунёдкор" стадионида ёнма-ён ўринларда бораётган икки кучли жамоа қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз. "Бунёдкор" мавсум бошидан бери уй учрашувларини гоҳ Олмалиқда, гоҳ ТТЙМИ стадионида ўтказиб келди. Стадионга янги ётқизилган чим тайёр ҳолатга келгани учун раҳбарлар "Бунёдкор" стадионида ҳеч бўлмаса битта ўйин ўтказишга розилик билдиришди. 

Бугунги ўйин нимаси билан муҳим? Аввало жамоалар ўртасидаги очколар фарқи яқинлиги билан. Чунки тўрт очко катта эмас, шу боис иккала жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилади. "Бунёдкор" тўрт очколик фарқни учтага қисқартиришга, "Локо" эса 7 очколик фарқни юзага келтириб "Бунёдкор"дан янада илдамлаб кетишга ҳаракат қилади. 

Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу йил Пахтакор" чемпион бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Кураш асосан иккинчи ўрин учун кечмоқда ва бунда айнан бугунги рақиблар кумуш медалларга асосий даъвогар ҳисобланади. Қолаверса бугун нафақат икки жамоа, балки ўзига яраша ном қозонган мураббийларнинг ҳам ўзаро "дуэли" гувоҳи бўламиз. Ҳозирда "Бунёдкор"да ишлаётган Вадим Абрамов учун собиқ жамоасига қарши баҳс олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. "Локо" устози Самвел Бабаян эса бугун сафарда биринчи уч очкосини қўлга киритишга ҳаракат қилади. 

"Бунёдкор" уйдаги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказяпти. Жамоа қаторасига охирги учта уй ўйинида ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" навбати билан "Динамо" (4:2), "Сурхон" (3:0) ва "Металлург" (1:0) клубларини мағлуб этишди. "Бунёдкор" охирги иккита уй баҳсида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Биласизми? "Бунёдкор" бу йил ҳисобидан "ўз майдонида" фақат битта ўйинда мағлуб бўлган. Суперлига 2-турида жамоа "Пахтакор" стадионида "Пахтакор"га қарши мезбон сифатида тўп тепиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. 

"Локомотив" ўтган турда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Локо" уйдаги ўйинларда ғалабага эришяпти, бироқ сафарда негадир омад келмаяпти. "Темирйўлчилар" сафарда "Насаф"ни мағлуб этиб қайтишганидан бери учта ўйинни сафарда ўтказиб бошқа зафар қуча олишмади: икки мағлубият ва бир дуранг. "Локомотив" Самарқандда "Динамо"га 1:2, Жиззахда "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазиб, Термизда "Сурхон" билан 1:1 ўйнади. 

Албатта, сафарда қаторасига учта ғалабасиз ўйин "Локо" учун кўплик қилади, чунки жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган. Бу ҳам бугунги беллашув "Локо" учун нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, соат 19:15дан бошлаб "Бунёдкор" стадионида ажойиб футбол гувоҳи бўлсак ажаб эмас.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика