UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  0 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  34 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида "Пахтакор"дан ўзиб кетди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида "Пахтакор"дан ўзиб кетди

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Динамо" учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" – "Динамо" 2:0

Наманган. "Марказий" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Элнур Дониёров, Шоҳнур Йўлдошев, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Боян Цигер, 18 (1:0), Жамшид Искандеров, 34 (2:0)

"Навбаҳор" - 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустамжон Ашурматов, 7. Азимжон Аҳмедов (9. Владимир Козак, 75), 10. Жамшид Искандеров, 11. Жасур Яхшибоев (17. Диёржон Туропов, 40), 20. Дониёр Абдуманнопов (19. Нурилло Тўхтасинов, 65), 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Асадбек Жўрабоев (30. Александр Касян, 65)

Захирадагилар: 35. Раҳим Давронов, 2. Егор Кримец, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Игорь Голбан, 64. Музаффар Мўминов.

"Динамо" - 1. Фарҳод Раҳматов, 6. Иброҳим Йўлдошев (77. Воҳиджон Оқбўтаев, 63), 7. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 13. Жавлонбек Маликов (88. Евгений Чумак, 63), 15. Жўрабек Маннонов, 16. Бобур Мамадолимов, 17. Эркин Бойдуллаев, 18. Мехриддин Мусурмонов (11. Саҳоб Рашидов, 49), 22. Абдужамол Исроилов, 78. Элгужа Григалашвили, 87. Элнурбек Саитмуратов (21. Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 28)

Захирадагилар: 12. Милое Прекович, 35. Аслонбек Ахроров, 70. Ойбек Нурматов, 97. Фахриддин Алимов.

Огоҳлантириш: Иброҳим Йўлдошев (59)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ЗАРБА! Искандевронинг жарима зарбасига бироз аниқлик етишмади!

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Андреевнинг узатмасидан сўнг Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

87. Искадеровнинг "парашют" зарбаси ўхшамади.

84. Ашурматовдан ўта ноаниқ зарба.

80. Фарҳод Раҳматов Ашурматовнинг зарбасини қайтарди, ажойиб сейв.

79. "Динамо" ҳимоячиси муқаррар голдан жамоасини қутқарди.

77. Туропов чап қанотдан ноаниқ узатмани амалга оширди.

75. Аҳмедов ҳам жароҳат билан майдонни тарк этди, Владимир Козак ўйинга қўшилди. Дебют.

73. Мамадаминов ҳисобни қисқартиришига бир баҳя қолди. Чап қанодан узатма зарбага айланиб кетди.

70. Энди "Динамо" футболчисининг зарбасини Юсупов ушлаб олди.

69. Искандеровнинг жарима зарабсидан сўнг Раҳматов тўпни эгаллаб олди.

68. Диёр Туроповнинг оёғини кимдир босиб олди. Ҳакамга ўхшади.

65. "Навбаҳор" таркибида ҳам икки ўзгариш: Нурилло Тўхтасинов Дониёр Абдуманноповни, Александр Касян Асадбек Жўрабоевни алмаштирди.

63. "Динамо"да икки ўзгариш: Воҳиджон Оқбўтаев ва Евгений Чумак ўйинга қўшилди, Иброҳим Йўлдошев ва Жавлонбек Маликов майдонни тарк этди.

60. Жўрабоевнинг финти ўхшамади.

59. Аҳмедовнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

58. Учрашув бош ҳакамига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

56. "Динамо" футболчиси тиббий ёрдамга муҳтож, бироқ жарима зарбасини "Навбаҳор" амалга оширади.

52. Аҳмедовнинг пасидан сўнг Жўрабоев яқин масофадан гол ура олмади.

51. Аҳмедов-Абдуманнопов комбинациясидан сўнг мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

49. "Динамо"да ўзгариш: Саҳоб Рашидов Мехриддин Мусурмонов ўрнига ўйинга қўшилди.

48. "Навбаҳор"нинг икки футболчиси майдонда ётибди. Андреевнинг жарима зарбасини рақиб футболчилари қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

44. "Навбаҳор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатма эса қайтарилди.

43. Тўропов-Аҳмедов комбинациясини рақиб футболчилари бартараф этди.

40. "Навбаҳор"да мажбурий ўзгариш: Диёр Тўропов Яхшибоев ўрнига майдонга туширилди.

36. Яхшибоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, унинг аҳволи жиддийга ўхшамоқда. Жасурни замбилда олиб чиқиб кетишди.

34. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Искандеров 11 метрли нуқтадан рақиб дарвозасига тўп киритди! Жамшид ўнг тарафга зарба йўллади, Раҳматов эса чап тарафга ташланди.

ВИДЕО

33. Пенальти! Жўрабоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

32. Искандеров чап қанодан Аҳмедовга пас берди, унинг зарбасига рақиб "блок" қўйди.

30. ЗАРБА! "Динамо" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

28. "Динамо"да ўзгариш: Шоҳруҳ Маҳмудхожиев Элнурбек Саитмуратовни алмаштирди.

28. Жўрабоев ҳужумда қоида бузди.

27. Меҳмонларнинг ҳужумини Жокич бартараф этди.

24. Яхшибоевнинг ажойиб зарбасига аниқлик етишмади. Менимча, тўп унинг жамоадошига тегиб, ноаниқ йўналиш олди.

22. Майдон марказида Маликов Аҳмедовни тўхтатиб қолди, шу билан бирга, юзага келиши мумкин бўлган хавфни ҳам бартараф этди.

20. Энди мезбонлар дарвозаси яқинида жарима зарбаси амалга оширилади. Стандартдан сўнг яна бир стандарт юзага келди. Аммо бурчак тўпини мезбонлар осонлик билан бартараф этди.

18. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Искандеров жаримадан узатма амалга оширди, Цигер эса бош билан уни дарвозага тўғрилаб қўйди!

ВИДЕО

17. ЗАРБА! Григалашвили ажойиб тарзда шеригини олдинга бошлади, унинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

14. Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

12. Яхшибоев бурчак тўпи ишлаб олди. Искандеровнинг узатмасини яна рақиб футболчилари бартараф этишди.

11. Хавфли вазият! Чап қанотдан Искандеров томонидан марказга узатмани Раҳматов ушлаб олди.

9. "Динамо"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми самарасиз якунланди.

8. Искандаровнинг жаримадан иккинчи узатмаси ҳам ўхшамади.

6. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида майда қоидабузарликлар кўп учрамоқда.

3. "Динамо"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Абдуманноповга нисбатан қўполлик ишлатди. Стандарт вазият юзага келди, аммо уни рақиб ҳимоячилари бартараф этди, Ҳошимовнинг узоқдан йўллаган зарбаси эса анча ноаниқ.

2. Ҳошимов ўнг қанотдан Яхшибоевни олдинга бошлади, унинг узатмасини рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

1. Учрашув бошланди.

"Навбаҳор" кўк, "Динамо" оқ рангли либосда ўйнайди.

Бугунги учрашувни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бридагаси бошқариб боради.

Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Демак, "Навбаҳор" чемпионликдан қуруқ қолмаслик учун, "Динамо" эса лигада жон сақлаб қолиш учун ғалаба қозониши шарт. Шу боис, бугун охири ҳақиқий жанжал билан якунланмайдиган тўқнашув гувоҳига айланамиз, деган умиддаман.

Мазкур баҳс олдидан турнир жадвали қуйидаги кўринишда:

Учрашув 18:00 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика