UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  0 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6

Coca Cola Суперлига. "Металлург" ўз уйида "Андижон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Металлург" ўз уйида "Андижон"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.



8 апрель, пайшанба
МЕТАЛЛУРГ – АНДИЖОН - 2:0
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Станислав Андреев 66, - 1:0. Аброрбек Тошқўзиев 71, - 2:0 (Саламат Қутибоев).

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Қутибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзодбек Нурматов, 59), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (11.Иван Нагаев, 82), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров (48.Дилшод Раҳматуллаев, 53).
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 34.Евгений Макеев, 88. Евгений Чумак.

"Андижон": 1.Низомиддин Зиёвуддинов, 4.Усмонали Исмоналиев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Мартин Боаке (20.Иззатилла Абдулҳақов, 72), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 85), 28.Суннатилла Ҳамиджонов, 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов, 77.Муҳаммад Исаев.
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 2.Камрон Нажафалиев, 6. Иброҳим Отахонов, 9.Камрон Саидазимов, 19.Сардорбек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Пламен Димов 41, Камолиддин Тожиев 78.

Четлатиш: Одилбек Абдумажидов 90+3.



ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин якунланди. "Металлург" - "Андижон" 2:0

90+3. ЧЕТЛАТИШ! "Металлург" ҳимоячиси Одилбек Абдумажидов рақибнинг юзига оёқ билан зарба бергани учун





90+2. Тошқўзиев зарба беришга уринди, ҳимоячи халақит берди.

90+1. ЗАРБААААААААААА! Усмонали Исмоналиев 5 метрдан дарвозага зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди! Бу вазиятда Жалолиддиновдан чиройли тўп узатма бўлганди 



90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

85. Ўзгариш. "Андижон". Дониёр Исмоилов ўрнига Фарҳоджон Соҳибжонов

82. Ўзгариш. "Металлург". Ғофурбеков ўрнига Нагаев тушди

82. ЗАРБААА! Шаҳзодбек Ғофурбековнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Зиёвудинов ушлаб олди!

79. ЗАРБА! Жасур Жалолиддиновнинг жарима зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.

78. Огоҳлантириш. "Металлург". Камолиддин Тожиев

72. Ўзгариш. "Андижон". Боаке ўрнига Иззатилло Абдулҳақов тушди

71. ГОООООООООООООООООООЛ! Аброрбек Тошқўзиев! Саламат Қутибоевнинг тўп узатишидан кейин Тошқўзиев жарима майдони ичидан кучли зарба билан гол урди - 2:0. 




66. ГОООООООООООООООООООЛ! Станислав Андреев! Нурматовнинг тўп узатишидан кейин Андреев дарвозага зарба берди, тўп Ҳамиджоновнинг оёғига тегди ва йўналишини ўзгартириб дарвозага кириб кетди - 1:0! 



62. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпни Димов боши билан ўта ноаниқ тарзда йўллади

61. ЗАРБАААА! Шаҳзодбек Нурматов рақиб жарима майдони ичида ҳимоячининг хатосидан кейин ноаниқ зарба берди! 

57. УХХХХ! Дониёр Исмоилов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Боаке тўпни тепиш ўрнига Лобановни тепди

54. Мартин Боаке Дониёр Абдуманноповга ажойиб пас берди. Абдуманноповнинг рақиб жарима майдончаси ичида Боакега ошириб берган тўпи эса "Металлург" ҳимоячилари қайтаришди.

53. Ўзгариш. "Металлург". Темиров ўрнига Раҳматуллаев

46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. Огоҳлантириш. "Андижон". Пламен Димов

35.ЗАРБАААААААААААААААА! Зоҳид Абдуллаев! Тошпўлатовдан чиройли пас, Абдуллаев деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади! 

25. УХХХ! Дониёр Исмоилов жарима майдони ичидан зарба берди, Лобанов тўпни қайтарди!

24. ЗАРБАААА! Бурчак тўпидан кейин Одилбек Абдумажидов боши билан зарба берди, ноаниқ! 

21. УХХХХ! ЗАРБААА! Абдуманнопов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Дониёр Исмоилов яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

16. ЗАРБААААААААААААА! Жасур Жалолиддинов бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Лобанов тўпни қайтарди!

9. УХХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Лобанов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, Раҳимқуловнинг бош билан зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

8. ЗАРБААА! Саламат Қутибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! 

4. ЗАРБАА! Ғофурбековнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Зиёвуддинов ушлаб олди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика