UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39

Coca Cola Суперлига.«Бунёдкор» Муборакда ўн киши бўлиб қолган «Машъал»ни қийинчилик билан мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига.«Бунёдкор» Муборакда ўн киши бўлиб қолган «Машъал»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига. 15-тур
МАШЪАЛ – БУНЁДКОР 1:2

16 сентябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Хуршид Ғиёсов 4, - 0:1, Сирожиддин Қўзиев 30, 1:1, Нурилло Тўхтасинов 69, 1:2

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко (1.Ботир Носиров, 3.), 10.Шерзод Темиров (99.Жаҳонгир Абдусаломов), 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов ( 77.Иброҳим Нўъмонов), 19.Сардор Абдураимов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев (27.Сардорбек Эминов,).
Захира: 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 8.Ибе Мишель Окоро, 11.Мўминжон Мелиев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 33.Денис Васильев .

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Исломжон Қобилов ( 6.Анвар Ғофуров, 63), 4.Давронжон Эргашев(35.Иброҳим Ибрагимов ,46), 5.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 48.Валерий Акопов(77.Селим Нурмурадов,46 ) (14.Миржаҳон Мираҳмадов), 90.Шаҳбоз Эркинов (20.Владислав Нуриев, 63).
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 71.Сарвар Каримов, , 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, .

Огоҳлантириш: Абдулла Абдуллаев 16 , Ислом Қобилов 61

Четлатиш: Раҳимжон Давронов 1, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди 

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

88. УХХХХХ. Тўхтасинов дарвозабон билан бирга-бир чиқди, бироқ олти метрдан етти метрлик дарвозанинг устунига тепди. 

83. Ўзгариш: Иккинчи бўлимда майдонга тушган Нурмурадовнинг ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов майдонга тушди. 

82. Зарба!!!! Иброҳимов узоқдан йўллаган зарбасини Ботир Носиров қайтаришга эришди. 

77. Ўзгариш: Шерзод Темиров ўз ўрнини Жаҳонгир Абдусаломовга бўшатиб берди 

74. Мезбонлар сафида ўзгариш. Аббос Шодмонов ва Хумоюн Муртозаев майдони тарк этди, майдонга Сардорбек Эминов ва Иброҳим Нўъмонов тушди 

69. ГОООООООООЛ. Тўхтасинов яна бир бор супер гол муаллифига айланди. 

65. ЗАРБАААА. Ғиёсовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Нормуродов зарбани қайтаришга эришди 

63. Ўзгариш.Шаҳбоз Эркинов ва Ислом Қобилов майдони тарк этди, майдонга Владислав Нуриев Анвар Ғофуров тушди.

61. Огоҳлантириш. Меҳмонлар ҳимоячиси Ислом Қобилов рақибига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан жазоланди. 

59. ГОЛ. «Машъал» гол уришга эришди, бироқ ён ҳакам офсайдни кўрсатди.

58. ЗАРБА. Тўхтасинов жарима майдонинг ташқарисидан йўллаган зарбасини Ботир Носиров эгаллаб олди. 

53. «Бунёдкор» вакиллари бурчак зарбасини бажаришди, бироқ муваффақиятсиз... 

49. ЗАРБААА. Меҳмонлар ярим ҳимоячи томонидан йўллаган зарбани Носиров ушлаб олди. 

46. Ўзгариш: Меҳмонлар сафида иккинчи бўлим бошида ўзгаришлар амалга оширилди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Валерий Акопов ва Давронжон Эргашев ўрниларига Иброҳим Ибрагимов ва Селим Нурмурадов майдонга тушди 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди. 

45+2.  Тўхтасинов яна бир бор рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, паст берди, бу сараф ҳам дарвозабон ўз ўрнида

45+1. ЗАРБА. ХАВФЛИ ЗАРБА. Йўлдошев йўллаган зарба тўцинга тегиб, майдонга қайтмоқда.

45. Ҳакам биринчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди.

43.ЗАРБА. Нурулло Тўхтасиновнинг зарбасини яна бир бор мезбонлар дарвозабони ушлаб олишга эришди.

40.  Майдон марказида меҳмонлар сардори Лутфулла Тўраев жиддий хатога йўл қўйди ва тезлик билан «Машъал» футболчилари ҳужумга ўтишди. Бироқ Шерзод Темировдан узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди. 

35. ЗАРБАААААА. Мезбонлар дарвозабони нималар қилмоқда. Ғиёсовнинг жаримадан йўллаган деярли муккамал зарбасини Носиров қайтаришга эришди 

30. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Сирожиддин Қўзиевнинг узоқдан йўллаган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтара олмади. 


27. Яна бир хавфли зарба. Бу сафар ҳам мезбонлар дарвозабони Хуршид Ғиёсовнинг зарбасини қайтариб юборди. 

26. ЗАРБАААААААААА. Лутфулла Тўраев майдон ташқарисидан йўллаган зарбани мезбонлар дарвозабони қайтарди. Қайтган тўп Эркиновнинг оёғига келиб тушди. Шахбознинг зарбасини яна бир бор Ботир Носиров қайтаришга эришди. 

24.Учрашув эрта бошлангани сабабли ҳакам ҳар икки жамоага томоғини ҳўллаб олиш учун имкон берди. 

22. Огоҳлантириш. Мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев  ҳакамга эътироз билдиргани сабабли учрашув ҳакамаи Темур Тўхтасинов томонидан огоҳлантирилди. 

19. ЗАРБАААААААААААААА. Йўлдошев Ғиёсовга қанотдан ажойиб узатма амалга оширди, Бироқ Хуршид яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

16. Илк огоҳлантириш. Меҳмонлар ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев майдон марказида фол ишлатиб, сариқ карточка олди

14. ЗАРБА. Иброҳимҳалил Йўлдошев рақиб жарима майдончасининг яқинидан зарба йўллади, бироқ мезбонлар ҳимоячилари қайтарди.

12. ЗАРБА. Жарима зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтариб юборди

11. Жамолиддин Убайдуллоев «Бунёдкор» жарима майдончасининг яқинида яхши ҳаракат қилди, меҳмонлар Жамолиддин қўполлик билан ушлаб қолишди.

5. ГООООООООООООООЛ. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Хуршид Гиёсов пенальтидан  унумли фойдаланди.


4. Мажбурий ўзгариш. Павленко ўрнига Ботир Носиров майдонга тушди.

1. Учрашув бошланиши билан «Бунёдкор» ҳужум қилди ва «Маъшал» даврозобони Раҳимжон Давронов Шаҳбоз Эркиновни ушлаб қолди ва ҳакам мезбонлар дарвозабонига қизил карточка кўрсатди. 

1. Ана холос. «Маъшал» дарвозабони қизил олди. Пенальти!!!!!!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ 

- Учрашув соат 17:30да бошланади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика