UZ

Сўнгги янгиликлар

09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  0 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  2 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  2 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  4 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР 0:1 
Гол: Сергеев 38'
29 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор " стадиони. 16:15 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Найим Қосимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин (19.Авазбек Ўлмасалиев, 69), 9.Кирилл Погребняк (10.Марат Бикмаев, 69), 14.Азизбек Амонов, 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 25.Жавоҳир Алижонов ( 77.Диёржон Туропов, 62), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (3.Жаҳонгир Абдумўминов, 80), 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 80.Фарруҳжон Иброҳимов (26.Дилшоджон Комилов, 62).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 4.Шаҳзод Шайманов, 70.Шоҳжаҳон Қиличев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (7. Садриддин Абдуллаев, 76), 17.Достонбек Ҳамдамов (23.Шерзод Аъзамов, 86), 10.Драган Черан (18. Хожимат Эркинов, 76), 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игор Сергеев.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 8.Асадбек Собиржонов,  28. Диёр Холматов, 77.Эрен Дердийок, 99.Жавоҳир Сидиқов.


Локомотив

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 16:15

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Игорь Сергеев - 38'

45'
90'
62'  Фаррух Иброҳимов (Дилшод Комилов)
62'  Жавоҳир Алижонов (Диёр Туропов)
69'  Кирилл Погребняк (Марат Бикмаев)
69'  Вадим Афонин (Авазбек Ўлмасалиев)
80'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жаҳонгир Абдумўминов)
38'  Игорь Сергеев
76'  Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев)
76'  Драган Черан (Хожимат Эркинов)
86'  Достонбек Ҳамдамов (Шерзод Аъзамов)

ЯНГИЛАШ


Баҳс ўз ниҳоясига етди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Дарвозабон ўз ўрнини тарк этгани боис Эркинов бундан фойдаланмоқчи бўлди, аммо ноаниқ ўйнади.  

86. "Пахтакор"да алмаштириш: Ҳадмамов ўрнига Аъзамов тушди. 

84. Ғуломовнинг узатмасини Қувватов эгаллаб олди, "Локо" вазият яратишга интилмоқда. 

80. "Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Муҳаммадиев ўрнига Абдумўминов туширилди. 

76." Пахтакор"да 2 та ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Абдуллаев, Черан ўрнига Эркинов ўйинни давом эттиради.  

74. Зарба!  Чераннинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди.  

73. Зарба!  Бу сафар Махарадзе бош билан зарбе берди, Қувватов ўз ўрнида! 

72. Зарба!  Амоновнинг узатмасидан кейин Бикмаев бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

69. "Локомотив"да 2 та алмаштириш: Погребняк ўрнига Бикмаев, Афонин ўрнига Ўлмасалиев туширилди. 

66. Ууухх! Ҳамдамовнинг ҳаводан узатган тўпидан кейин Сергеев бош билан дарвозани ишғол этишга уринди, аммо Жумабоев зарба йўлига тўғаноқ бўлди.  

64. Жумабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

62. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Иброҳимов ўрнига Комилов, Алижонов ўрнига Туропов тушди. 

60. Зарба! Собирхўжаевнинг зарбасидан сўнг Илёсов тўпни қайтарди.

58. Зарба!  Сергеевнинг зарбаси дарвозага етиб бормасдан ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

55. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда. "Шерлар" босим уюштирмоқдалар.

53. Зарба!  Игорь Сергеевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. Зарба!  Погребнякнинг кучсиз зарбасини Қувватов қийинчиликсиз эгаллаб олди.

50. Зарба!  Афониннинг зарбасини Қувватов қайтарди. 

49. "Пахтакор" ҳужумга ўтди, Черан марказда турган Сергеевга аниқ пас беролмади.  

47. Қандай вазият! Погребняк вазиятдан унумли фойдаланиш ўрнига қулай позицияга чиқиб бораётган шеригига пас беришга уринди, тўп йўқотилди...  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Зарбааа! Амонов ҳаводан ажойиб пас узатди, Погребняк эса яқин масофадан бош билан зарба йўллади, зарбани Қувватов қайтаришга эришди!

42. Машарипов Файзиевни алдашни уддасидан чиқди, аммо якунда ноаниқ пас намойиш этди. 

38. ГОООООООООООЛЛЛ! Игорь Сергеев!  Сайфиевнинг қойилмақом узатмасидан кейин ҳужумчи дарвозабонни алдаб ўтиб, ўнг оёқда гол урди – 0:1!  


37. Зарбааа!  Амоновнинг кучли зарбасини Қувватов иккинчи уринишда бўлса-да, эгаллаб олди. 

34. Қандай вазият! Сайфиев қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Қувватовга эмас, Амоновга бериб қўйди, ҳужумчи эса Қувватовни доғда қолдира олмади ва тўпни олдирди. 

32. Зарба! Ууух!  Азизбек Амонов қулай вазиятни кўкка совурди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

30. Баҳс юқори темпда кечмоқда. "Темирйўлчилар" футболчиси Алижоновнинг ажойиб ҳаракати бесамар тугади.

27. Зарбааа! Махарадзенинг зарбасига озгина аниқли етишмади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.  

25. Ғуломовнинг жаримадан узатган тўпини Санжар Қувватов мушти билан узоқлаштирди. 

22. Зарба!  Жавоҳир Алижоновнинг бош билан берган зарбаси анча кучсиз чиқиб қолди. 

19. Махарадзенинг пасидан кейин Погребняк яхши вазиятга эга бўлди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат эканлиги маълум қилинди. 

18. Жавоҳир Алижонов чап қанотда фаоллик кўрсатиб, икки рақибини алдаб ўтди. 

15. Зарба! Сайфиев ҳимоячиларни чалғитиб, зарба берди, лекин тўп Файзиевга тегиб қайтди, қайтган тўпга Собирхўжаев эга чиқди ва зарба йўллади, зарба йўлига Афонин тўғаноқ бўлди. 

15. Сайфиев ўнг қанотдан олдинга интилган Ҳамдамов томон узатмани амалга оширди, офсайд. 

13. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳимоядан бошлаб ҳужум ташкил этишга уриняпти. 

10. Афонин майдон марказида Собирхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

8. Зарба!  Машариповнинг чамаси 15 метрдан ерлатиб йўллаган зарбасини Илёсов қайтара олди. 

6. "Локо" ҳужумда тўпни йўқотди, мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди.  Сергеевнинг зарбасини Илёсов қайтарди. 

4. Ҳамдамов яна бир бор Сергеевни пас билан таъминлади, бу гал ҳам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

2. Достонбек Ҳамдамов Игорь Сергеевни бирга-бир ҳолатга олиб чиқувчи пасни берди, аммо форвард офсайдда қолиб кетганди.

1. Ўйин бошланди! 


"Пахтакор" футболчилари Марадона хотираси шарафига унинг номи туширилган либосларда чиқиб келишмоқда.

- Учрашув соат 16:15 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика