UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  7 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  25 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси "Бухоро" билан ўйинда ҳам давом этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси "Бухоро" билан ўйинда ҳам давом этди

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" учрашуви бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


БУХОРО – НАВБАҲОР - 0:0
1 октябрь. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Зоҳид Акрамов 

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобиржон Аманов, 7.Суҳроб Неъматов, 9.Жасур Ҳакимов (99.Муҳаммад Ғиёсов, 46), 11.Зоҳир Пиримов (33.Жавоҳир Шодмонов, 90+3), 17.Беҳруз Садиллоев (71.Файзуллобек Жуманқўзиев, 64), 19.Бекзод Саидов, 28.Эргаш Исмоилов, 77.Иззат Абдуллаев (21.Аббосбек Жумақулов, 27) (76.Абдуғани Камолов, 90+3), 98.Солибек Каримов.
Захира: 91.Зафар Сафаев, 8.Анваржон Жўраев, 26.Аброр Хосинов, 93.Максимилиан Фомин, .

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв (18.Сардор Теляков, 66), 10.Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов (33.Тоҳиржон Шамситдинов, 66), 22.Игорь Голбан, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббосжон Ғуломов (11.Исломбек Исоқжонов, 58), 95.Забиҳилло Ўринбоев (88.Руслан Болов, 58).
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Ғиёсжон Комилов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 27.Ислом Рашидхонов, 72.Павел Голишев, .

Огоҳлантиришлар: Аббосбек Жумақулов 56, Иван Соловьёв 63, Тоҳиржон Шамситдинов 68.

 

Бухоро

Суперлига. 18-тур

01/10/2020, 17:00

0
:
0
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
27'  Иззат Абдуллаев (Аббосбек Жумақулов)
46'  Жасур Ҳакимов (Муҳаммадали Ғиёсов)
56'  Аббосбек Жумақулов
64'  Беҳруз Садиллоев (Файзуллобек Жуманқўзиев)
90'  Зоҳир Пиримов (Жавоҳир Шодмонов)
90'  Аббосбек Жумақулов (Абдуғани Камолов)
58'  Забиҳилло Ўринбоев (Руслан Болов)
58'  Аббос Ғуломов (Исломбек Исоқжонов)
63'  Иван Соловьёв
66'  Иван Соловьёв (Сардор Теляков)
66'  Даврон Ҳошимов (Тоҳиржон Шамситдинов)
68'  Тоҳиржон Шамситдинов



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. Ўйин тугади. "Бухоро" - "Навбаҳор" 0:0



90+5. ЗАРБАААААААААААААА! Аҳмедов узатган тўпни Болов боши билан дарвозага йўллади, тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди

90+3. Ўзгаришлар. "Бухоро". Пиримов ва Жумақулов ўрнига Шодмонов ва Камолов тушди

90+1. ЗАРБАААААААААААААААА! Азим Аҳмедовнинг аниқ зарбасини Қобулжонов қайтарди! 



90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. УХХХ! "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми, Қобулжонов яна қутқарди!



87. УХХХХХ! "Навбаҳор"нинг хавфли ҳужуми! Руслан Боловнинг кучли зарбасини Қобулжонов қайтарди, Исоқжонов қайтган тўпни дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ! 




86. ЗАРБААА! Исломбек Исоқжоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди



83. ЗАРБАААААААААААА! Эргаш Исмоилов жуда қулай вазиятда гол ура олмади. Унинг зарбаси йўлига Шамситдинов тўғаноқ бўлди! 





80. "Бухоро"да хавфли жарима тўпи. Дарвозага йўлланган зарбани Юсупов осонгина ушлаб олди

73. Азизбек Турғунбоевнинг жарима майдончаси  ичига оширган тўпига Исломбек Исоқжонов ета олмади.

68. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Тоҳиржон Шамситдинов

66. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Ҳошимов ва Соловьёв ўрнига Шамситдинов ва Теляков тушди

63. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Иван Соловьёв 




56. Огоҳлантириш. "Бухоро". Аббосбек Жумақулов

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми, Аббосбек Жумақуловнинг зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди! 




49. ЗАРБА! Азимжон Аҳмедовнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.


46. Ўзгариш. "Бухоро". Жасур Ҳакимов ўрнига Муҳаммад Ғиёсов

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи бўлим тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБА! Беҳруз Садиллоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

37. Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Азизбек Турғунбоевнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

32. ЗАРБА! Бурчакдан оширилган тўпни Жасур Ҳакимов боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

29. ЗАРБААААААААААА! Жасурбек Ҳакимовнинг зарбасидан кейин, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

28. Ўзгариш. "Бухоро". Иззат Абдуллаев ўрнига Аббосбек Жумақулов

24. ЗАРБА! Суҳроб Неъматовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб тезлигини пасайтирди ва Юсуповнинг қўлларига бориб тушди

21. Забиҳилло Ўринбоевнинг дарвозага бош билан йўллаган зарбасидан кейин, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

17. ЗАРБА! Эҳсони Паншанбенинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

14. Энди "Навбаҳор"дан ҳужум, Ўринбоев ва Қобулжонов тўқнашиб кетди

14. "Бухоро"нинг ҳужуми давом этади, Суҳроб Неъматов бурчак тўпини амалга оширди, тўпни меҳмон ҳимоячилари қайтаришди

11. "Бухоро" ҳужумга ўтди, Беҳруз Садиллоев ҳужумда Мухторовга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳужум узилиб қолди

10. Тўп билан муомала қилиш бўйича устунлик "Навбаҳор" томонида. Фоиз ҳисобида тахминан: 70:30



5. Ҳозирча ташаббус меҳмонлар томонида, бироқ хавфли вазият содир этилгани йўқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика