UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Coca Cola Суперлига. АГМКдан кетма-кет иккинчи иродали ғалаба Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. АГМКдан кетма-кет иккинчи иродали ғалаба

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлига, 11-тур
АНДИЖОН – АГМК - 1:3 
21 август 2020 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Тимур Галеев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Адҳамжон Эргашев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Голлар: Жамшид Ҳасанов 51 пенальти, - 1:0. Элгужа Григалашвили 61, - 1:1. Санжар Турсунов 74, - 1:2 (Муроджон Тошматов). Мате Ватсадзе 79, - 1:3 (Санжар Турсунов).

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳод Бекмуротов, 9.Эммануэль Аривачукву, 10.Артём Литвяков (23.Тимур Усмонов, 75), 11.Сирож Мелиев, 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов, 88.Дмитро Зозуля (6.Бахтиёржон Қосимов, 90+3).
Захира: 1.Аслонбек Аҳроров, 5.Хушнудбек Авилов, 17.Абдулло Олимов, 20.Асилбек Азизов, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 70. Нодир Мавлонов.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 2.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Муроджон Тошматов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев, 62), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 56) - 77.Арслонмират Аманов (17.Санжар Турсунов, 56), 9.Зафар Полвонов (21.Мате Ватсадзе, 62), 8.Ҳожимат Эркинов (7.Элгужа Григалашвили, 56).
Захира: 35.Валижон Рахимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Жасур Умаров, 31.Сайдулло Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов 10, Арсланмират Аманов 47, Фарҳод Бекмуротов 82,


Андижон

Жамшид Ҳасанов - 51'

Суперлига. 11-тур

21/08/2020, 17:00

3
:
1
Тугади

ОКМК

Элгужа Григалашвили - 61', Санжар Турсунов - 74', Мате Ватсадзе - 79'

45'
90'
10'  Дониёр Абдуманнопов
51'  Жамшид Ҳасанов
75'  Артём Литвяков (Темур Усмонов)
82'  Фарҳод Бекмуродов
90'  Дмитро Зозуля (Бахтиёр Қосимов)
47'  Арсланмират Аманов
56'  Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзодбек Нурматов)
56'  Арсланмират Аманов (Санжар Турсунов)
56'  Хожимат Эркинов (Элгужа Григалашвили)
61'  Элгужа Григалашвили
62'  Миржамол Қосимов (Дилшод Жўраев)
62'  Зафар Полвонов (Мате Ватсадзе)
74'  Санжар Турсунов
74'  Муроджон Тошматов
79'  Мате Ватсадзе
79'  Санжар Турсунов
90'  Мате Ватсадзе



Ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин. 


ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Андижон" - АГМК 1:3

90+3. Ўзгариш. "Андижон". Дмитро Зозуля ўрнига Бахтиёржон Қосимов,

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. Огоҳлантириш. АГМК, Мате Ватсадзе

88. ЗАРБА! Чап қанотдан узатилган тўп ҳимоячидан ўтиб Нурматовга борди, Шаҳзодбекнинг зарбаси йўлига Мираҳматов тўғаноқ бўлди!

86. Учрашув охирида "Андижон" гол уриб ҳисобни қисқартиришга уринмоқда

82. Огоҳлантириш. "Андижон". Фарҳод Бекмуротов

79. ГООООООООООООООООООООООЛ! Мате Ватсадзе! Турсуновнинг бурчак зарбасидан оширган тўпини Ватсадзе боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:3!


75. Ўзгариш. "Андижон". Артём Литвяков ўрнига Тимур Усмонов

74. ГООООООООООООООООООООООЛ! Санжар Турсунов 1:2. Григалашвили-Тошматов комбинациясини Турсунов аниқ зарба билан якунлади. 


64. Абдуманнопов Литвяковни деярли бирга бир вазиятга чиқарганди, лекин Артём одатдагидек вазиятдан фойдалана олмади

62. Ўзгаришлар. АГМК. Қосимов ва Полвонов ўрнига Жўраев ва Ватсадзе

61. ГООООООООООООООООООООООЛ! Элгужа Григалашвилидан супергол! 1:1. Грузиялик футболчи жарима майдони ёнида тўпни эгаллаб ўнг оёқда тўпни дарвозабон устидан узоқ бурчакка жойлаб қўйди.  



56. Ўзгаришлар. АГМК. Абдураҳимов, Аманов, Эркинов ўрнига Турсунов, Нурматов, Григалашвили

55. АГМК гол ўтказгач ҳужумкорликни оширди, бироқ аниқ зарба йўқ ҳозирча

51. ГОООООООООООООООООООООЛ! Жамшид Ҳасанов пенальтидан гол уриб ҳисобни очди - 1:0.


49. ПЕНАЛЬТИ! АГМК дарвозаси томон! Аманов Бекмуротовни йиқитди

47. Огоҳлантириш. АГМК. Арсланмират Аманов

46. Иккинчи тайм бошланди.


45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшилди. Қизиғи захира ҳаками буни қўллари билан кўрсатди, сабаби алмаштиришларни ва қўшимча дақиқаларни кўрсатадиган табло йўқ. Это Суперлига, детка!

43. ЗАРБААААААААААА! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Арсланмират Аманов боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ! 

42. ЗАРБАААААААААА! Тошматовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси тепага кетди!

41. "Андижон"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, Жамшид Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтарди!

37. АГМК бурчак тўпига эга бўлди, қайтарилган тўпдан кейин ҳужумга ўтилди, "бургутлар" ҳимоячилари бир амаллаб тўпни қайтариб юборишди

33. "Андижон" бош мураббийи Виктор Кумиковни ПФЛ ҳамон рўйхатдан ўтказмаган, шу боис мураббий трибунадан туриб шогирдларига бақириб кўрсатма бериб турибди.

28. "Андижон" бурчак тўпига эга бўлди, оширилган тўпни Исмоналиев дарвозага йўлланди, Султонов ўз ўрнида

21. "Андижон" ҳимояланмоқда ва имкон бўлиши билан қарши ҳужумга ўтмоқда, бироқ ҳужумлар зарбагача етиб бормаяпти

17. ЗАРБА! Муроджон Тошматов жарима тўпини амалгаоширди, тўпни Элдор Адҳамов қайтарди!

15. ЗАРБААААААА! Учрашувдаги илк хавфли вазият, чап қанотдан Баҳром Абдураҳимов икки рақибни алдаб жарима майдонига тўпни узатди, Амановнинг йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! 

10. Огоҳлантириш. "Андижон". Дониёр Абдуманнопов

5. Бобурбек Юлдашевнинг хатосидан кейин Абдуманнопов жарима майдонига кириб борди, аммо зарба бера олмади

2. Миржамол Қосимов майдон марказида Фарҳод Бекмуротовни йиқитди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика