UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Coca Cola Суперлига. 5-турда томошабин сони бўйича яна "Навбаҳор" чемпион Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 5-турда томошабин сони бўйича яна "Навбаҳор" чемпион

7-10 апрель кунлари Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган 6та ўйин бўлиб ўтди.

"Турон" - АГМК учрашуви 10 май кунига қолдирилган.

ПФЛ маълумотига кўра, турнинг олтита ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 36177 нафар мухлис ташриф буюрди.

Бу ҳар бир баҳсга ўртача 6029 томошабин келганини англатади.

Энг кўп мухлис Наманганда ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувига келди - 15992. Бу борада иккинчи натижа Бекободда қайд этилди. "Металлург" - "Андижон" учрашувига 6340 нафар мухлис ташриф буюрди. Учинчи натижа эса Навоийдаги "Қизилқум" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувга тегишли бўлди. Шу куни "Ёшлар" спорт мажмуасига 6165 киши келди.

Турнинг энг кам мухлиси Термизда ўтган "Сурхон" - "Локомотив" баҳсига келди - 1254.

Coca Cola Суперлига. 5-турдаги томошабинлар ташрифи:

"Навбаҳор" - "Пахтакор" - 15992
"Металлург" - "Андижон" - 6340
"Қизилқум" - "Насаф" - 6165
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" - 5100
"Машъал" - "Қўқон-1912" - 1326
"Сурхон" - "Локомотив" - 1254
"Турон" - АГМК қолдирилган


2021 йил энг кўп томошабин тўплаган ўйинлар (1-5-турлар):
1."Навбаҳор" - "Насаф" (3-тур) - 19358
2."Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (1-тур) - 17558
3."Навбаҳор" - "Пахтакор" (5-тур) - 15992
4."Андижон" - "Сурхон" (2-тур) - 13800
5."Насаф" - "Пахтакор" (1-тур) - 11812

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика