UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  15 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Coca Cola Суперлига. 5-турда томошабин сони бўйича яна "Навбаҳор" чемпион Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 5-турда томошабин сони бўйича яна "Навбаҳор" чемпион

7-10 апрель кунлари Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган 6та ўйин бўлиб ўтди.

"Турон" - АГМК учрашуви 10 май кунига қолдирилган.

ПФЛ маълумотига кўра, турнинг олтита ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 36177 нафар мухлис ташриф буюрди.

Бу ҳар бир баҳсга ўртача 6029 томошабин келганини англатади.

Энг кўп мухлис Наманганда ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувига келди - 15992. Бу борада иккинчи натижа Бекободда қайд этилди. "Металлург" - "Андижон" учрашувига 6340 нафар мухлис ташриф буюрди. Учинчи натижа эса Навоийдаги "Қизилқум" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувга тегишли бўлди. Шу куни "Ёшлар" спорт мажмуасига 6165 киши келди.

Турнинг энг кам мухлиси Термизда ўтган "Сурхон" - "Локомотив" баҳсига келди - 1254.

Coca Cola Суперлига. 5-турдаги томошабинлар ташрифи:

"Навбаҳор" - "Пахтакор" - 15992
"Металлург" - "Андижон" - 6340
"Қизилқум" - "Насаф" - 6165
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" - 5100
"Машъал" - "Қўқон-1912" - 1326
"Сурхон" - "Локомотив" - 1254
"Турон" - АГМК қолдирилган


2021 йил энг кўп томошабин тўплаган ўйинлар (1-5-турлар):
1."Навбаҳор" - "Насаф" (3-тур) - 19358
2."Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (1-тур) - 17558
3."Навбаҳор" - "Пахтакор" (5-тур) - 15992
4."Андижон" - "Сурхон" (2-тур) - 13800
5."Насаф" - "Пахтакор" (1-тур) - 11812

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика