UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0

Coca-Cola Суперлига. 13-тур учрашувлари 30 июль санасидан бошлаб давом эттирилади Янгиликлар

Coca-Cola Суперлига. 13-тур учрашувлари 30 июль санасидан бошлаб давом эттирилади

Coca-Cola Суперлига мусобақасининг 13-тур ва II давра ўйинлари саналари ишлаб чиқилди.

Бунда ЎзПФЛ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши учрашувлари натижасидан келиб чиқиб иш кўрганини қайд этиш лозим. Боиси, бунгача ЎзПФЛ ишлаб чиққан режа терма манфаатлари йўлида ўзгартирилди ва жамоа режадагидан 10 кун олдинроқ йиғилди. Оқибатда Суперлиганинг 13-тур учрашувлари ҳамда Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг 1/8 финал босқичини июль ойигача ўтказиб олиш имконияти йўққа чиқди.

Маълумки, июль ойида футбол клублари ёзги танаффусга чиқади. Қолаверса, айни чилла вақтида футбол учрашувларини ташкил этиш спортчилар саломатлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ стадионлар прожекторларини талаб даражасига келтириш ва шу йўл орқали учрашувларни кечки салқинда ўтказиш юзасидан қатор ишларни амалга оширмоқда.

Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашидаги иштирокини давом эттирмайдиган бўлди. Шунингдек, ЎФА сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида мавжуд бўлган ФИФА кунлари учун ўз режасини тақдим этиб улгурмади. ОФК кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” иштирокидаги эҳтимолий учрашувларнинг саналари аниқ бўлса-да, ўйинларнинг қайси мамлакатда ўтиши масаласи тўлиқ очиқланмаган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ навбатдаги ишчи режани тақдим этади.

Суперлига клублари 4 июль куни якунига етадиган 12-тур учрашуви ва 9 июль куни 8-турдан ўрин олган “Насаф” – “Машъал” қодирилган баҳсидан сўнг танаффусга чиқади. Кубокни ҳам қўшиб ҳисобласа, ўтган вақт давомида клублар ўтган йилгидан фарқли ўлароқ танаффусга қадар 15 та учрашув ўтказишга улгурди. Танаффус 30 июль санасига қадар давом этади ва шу санадан эътиборан клублар 13-турда старт олади. II давра учрашувлари бунга уланиб кетади.

Қуйидаги ҳавола орқали сиз II давра режаси билан танишиб олиш имкониятига эгасиз. Бунда ўйинлар саналари ишчи режага киритилган ва ФИФА кунлари инобатга олинган, ҳатто учрашувлар саналари ҳам аниқ бўлиб улгурган. Бироқ ЎФА ФИФА кунлари борасидаги режалари ва ОФК клубларнинг иккинчи рақамли қитъа мусобақасидаги режаларига тўла ойдинлик киритмагунича, биз фақатгина август ойидаги учрашувлар санасини тўлиқ эълон қиламиз.

Маълумот учун, бизда ёзги трансфер ойнаси 5 июль куни очилади ва 31 июль санасига қадар давом этади. Пандемия билан боғлиқ ҳолат ёки ЎзПФЛга алоқаси бўлмаган бошқа сабаблар билан учрашувлар саналарига ўзгартириш киритилиши мумкин.

13-тур
30 июль, жума

ЛОКОМОТИВ – НАСАФ
МАШЪАЛ – СУРХОН
31 июль, шанба
АНДИЖОН – ТУРОН
БУНЁДКОР – ПАХТАКОР
СЎҒДИЁНА – АГМК
1 август, якшанба
ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР
МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ

14-тур
6 август, жума

ПАХТАКОР — НАСАФ
МАШЪАЛ — БУНЁДКОР
7 август, шанба
ЛОКОМОТИВ — АГМК
МЕТАЛЛУРГ — СУРХОН
АНДИЖОН — ҚИЗИЛҚУМ
8 август, якшанба
СЎҒДИЁНА — НАВБАҲОР
ҚЎҚОН-1912 — ТУРОН

15-тур
13 август, жума

МАШЪАЛ — ПАХТАКОР
СУРХОН — АНДИЖОН
14 август, шанба
ТУРОН — СЎҒДИЁНА
БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ
ҚИЗИЛҚУМ — ҚЎҚОН-1912
15 август, якшанба
АГМК — НАСАФ
НАВБАҲОР — ЛОКОМОТИВ

Ўзбекистон кубоги
1/8 финал
18 август, чоршанба

СУРХОН — МАШЪАЛ
ШЎРТАН — ҚИЗИЛҚУМ
ДИНАМО — ОЛИМПИК
19 август, пайшанба
НАСАФ — МЕТАЛЛУРГ
ПАХТАКОР — ТУРОН
АГМК — НЕФТЧИ
20 август, жума
БУНЁДКОР — НАВБАҲОР
СЎҒДИЁНА — ЛОКОМОТИВ

16-тур
25 август, чоршанба

ҚЎҚОН-1912 — СУРХОН
СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ
МЕТАЛЛУРГ — МАШЪАЛ
26 август, пайшанба
АНДИЖОН — БУНЁДКОР
ПАХТАКОР — АГМК
27 август, жума
ЛОКОМОТИВ — ТУРОН
29 август, якшанба
НАСАФ — НАВБАҲОР.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика