UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  8 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1

Чўққидан тойиб кетган 8 инглиз Янгиликлар

Чўққидан тойиб кетган 8 инглиз

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида "Челси" муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилди.

Кўкларни бир неча ой давомида таъқиб қилиб, чемпионларга ҳос ҳаракат қилган "Тоттенхэм" эса иккинчи ўрин билан чегараланди.

Премьер-лигада чемпионлик учун муносиб ўйин кўрсатиб, бироқ ўз мақсадига етиша олмаган жамоаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

8. "Лидс Юнайтед" - 2001/02


"Лидс Юнайтед" 2001/02 мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўйган эди, жамоанинг минимал вазифаси Европа Чемпионлар лигасида ўйнаш бўлган, аммо бу амалга ошмади.

Улар Янги йилгача бўлган давр оралиғида турнир жадвалида етакчилик қилишди, аммо кутилмаганда натижалар кескин ўзгариб кетди ва жамоа мавсум охирида 5-ўрин билан кифояланди. Ўша жамоада Нажел Мартин, Жонатан Вудгейт, Марк Видука ва Гарри Кьюелла каби машҳур футболчилар тўп тепарди.

Келаси мавсум жамоа турнир жадвалида 15-ўринни эгаллашди, бир йил ўтиб эса жамоа хатто бир поғона пастдаги лигага тушиб кетди.


7. "Тоттенхэм" - 2016/17


Бу жамоа чемпион бўла олмаганининг асосий сабаби - омадсиз старт. Улар мавсумни яхши бошлай олишмади ва чемпионлик учун курашга жуда кеч қўшилишди. 5 май куни "Вест Хэм"дан учралган мағлубият, улар ҳали ўрганадиган нарсалар борлигини исботлайди.

Тартибли ҳимоя, кучли ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи туфайли жамоа фантастик ўйин кўрсатди. Аммо "Челси"нинг профессионаллик даражаси "шпорлар"дан баланд эканлиги кўриниб қолди.


6. "Манчестер Юнайтед" - 1997/98


Гап чемпионлик ҳақида кетганида хатто "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар тарихда муваффақиятсизликка учраганини кўришимиз мумкин. 1998 йилда "Арсенал"дан қолиб кетган "қизил иблислар" йирик муваффақиятсизликка учраган.

Март ойида "тўпчилар"дан 11 очко олдинда бўлган МЮ ҳаммасини йўққа чиқарди. Тўғри, "Арсенал" кетма-кет рақибларини мағлуб этиб, ўз ҳисобига очколар қўшишда давом этди, аммо "Юнайтед"да катта устунлик бор эди.

"Манчестер Юнайтед" кейинги учта мавсумда чемпионликка эришди, аммо ўша мавсумдаги омадсизлик уларнинг ёдидан узоқ вақт чиқмаган бўлса керак.


5. "Ливерпуль" - 1996/97


"Ливерпуль" 1996/97 мавсумни мусобақа етакчиси "Манчестер Юнайтед"дан 7 очко кам балл билан якунлади. Қизиллар ажойиб ўйинлар кўрсатишаётганди, бироқ интизом, ҳимоя ва дарвозадаги хатолар туфайли омадсизликка учрашди.

Ушбу рўйхатдаги кўплаб жамоалар каби улар узоқ вақт давомида АПЛ етакчиси бўлишди, аммо якун улар кутганидек бўлмади. Робби Фоулер мавсумдаги сўнгги тўрт учрашувда майдонга тушмади ва бу вақт ичида жамоа иккинчи ўриндан, тўртинчи ўринга тушиб кетди.


4. "Арсенал" - 1998/99


Бу мавсум учта жамоа Премьер-лига ғолиблиги учун кураш олиб бораётган эди. "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги курашни "Челси" жуда яқиндан кузатган.

Англия чемпионати якунланишига икки тур қолганида "тўпчилар" ва "қизил иблислар"нинг очколари тенг (75) эди, хатто тўплар фарқи ҳам бир хил (42+) бўлган. Сўнгги турдан олдинги баҳсда "Арсенал" "Лидс Юнайтед"га мағлуб бўлди, МЮ эса "Блэкберн Роверс" билан дуранг қайд этди.

"Манчестер Юнайтед" сўнгги турда ғалабага эришса, чемпионлик уларники эди ва шундай ҳам бўлди. "Арсенал" ғалаба қозонган бўлса ҳам чемпионатни 78 очко билан иккинчи ўринда якунлади.


3. "Ливерпуль" - 2008/09


2008/09 мавсумни ёдга олсак, икки номни эслаймиз: Стивен Жеррард ва Фернандо Торрес. Ушбу жуфтлик Англияда ҳар қандай ҳимояни ёриб ўта олар эди. Рафаэль Бенитес бошқарган жамоа таркибида қуйидаги юлдузлар бор эди: Дарвозабон Пепе Рейна, дунё даражасидаги ярим ҳимоячилар Хаби Алонсо ва Хавьер Маскерано, рақиб ҳужумларини йўққа чиқарувчи Жейми Каррагер ва Дирк Кюйт.

Ўша мавсум "Ливерпуль" тўрт йилда илк маротаба "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди, "Манчестер Сити" устидан иродали ғалабага эришди ва Рождествода турнир жадвалида етакчига айланди.

Аммо январь ва февралдаги дуранглар уларга ҳалақит қилди. Мавсум охирида улар яхши ҳаракат қилишди, аммо олдинроқ қабул қилинган зарба "Ливерпуль"нинг иккинчи бўлишини таъминлади.


2. "Ливерпуль" - 2013/14


2013/14 мавсумда "Ливерпуль" лиганинг 26 та учрашувида ғалабага эришди, жамоа 100 тадан ортиқ гол урди, Луис Суарес ва Дэниел Старриж жуфтлиги 52 та гол уриб, 19 та голли пас берди.

Улар ҳар қандай ҳимояни ёриб ўтиши мумкин бўлган, ҳужумдаги "аждарҳо" эдилар. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида "қизиллар" чемпионликка умид қилишаётганди. Аммо кейин воқеалар уларга қарши ишлади.

Стивен Жеррарднинг ўша машҳур сирпаниб кетиши ва Демба Ба бундан унумли фойдаланиши "Ливерпуль"га қимматга тушди.

Тўплар фарқи бўйича "Сити"га имкониятни бой бераётган "қизиллар" "Кристал Пэлас" дарвозасига иложи борича кўпроқ гол уришга уринишди. Баҳс 3:3 ҳисобида якунланди.

"Манчестер Сити" икки очко фарқи билан совринга эга чиқди.


1. "Ньюкасл Юнайтед" - 1995/96


1995/96 мавсумда "Ньюкасл Юнайтед" қандай чемпион бўла олмагани ҳақидаги савол ҳозиргача мухлисларни қизиқтириб келади.

1995 йилги Рождествода "хаккалар" энг яқин таъқибчисидан 10 очкога ўзиб кетиб, турнир жадвалини бошқараётган эди. Бир неча ҳафта ўтиб Питер Бердсли, Лес Фердинанд ва Давид Жинола бор жамоа фарқни 12 очкога оширди.

Аммо ҳаммаси остин-устун бўлиб кетди. Саккиз учрашувда 5 та мағлубият "Манчестер Юнайтед"га "Ньюкасл"дан ўтиб кетишга имкон берди.

"Ньюкасл" турнирни иккинчи ўринда якунланди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика