UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  125 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

"Чой устида" меҳмони Азиз Ҳайдаровнинг интервьюси Янгиликлар

"Чой устида" меҳмони Азиз Ҳайдаровнинг интервьюси

Кеча НТТ каналидан ўрин олган Акмал Мирзонинг "Чой устида" кўрсатуви меҳмони бўлган Азиз Ҳайдаров саволларга томошабинлар учун қизиқарли жавоблари билан иштирок этди.
- Янги стадионлар барпо этиляпти, "Бунёдкор" стадионига нима дейсиз?
- Бизда футболга жиддий эътибор қаратиляпти. Ливан билан ўйинни шу стадионда қабул қилдик. Афсус бу ўйинда 5та гол ура олмадик. Мухлисларга ҳам бу стадион манзур бўлди. Биринчи ўйинда кўпроқ улар стадионни кўргани келдилар (кулади).

- ЖЧ армон бўлиб қолмадими?

- Ҳар битта мухлис бизни тушунишни истардик. Ҳар битта футболчи, эртага ҳудди шу мухлис каби мухлис бўлади. ЖЧ биз учун орзу бўлиб қолмаслиги учун охиригача курашамиз. Агар бу ишни уддалай олсак, бу бизни шахсий тарихимизга ёзиладиган нарса. Гейнрих, Копадзе ва Бақоевлар ҳаммада ҳам кўра ЖЧга чиқишни исташди. Мени ҳам ёшим ўтиб боряпти. Кўнглимиздан нима ўтганини ўзимиз биламиз. 14 очко тўплаб ЖЧга чиқа олмадик, буни тушунтириб бера олмайман.

- Буни чигаллаштириб юборган нуқта нима бўлди?

- Эрон билан уйимизда бўлиб ўтган ўйиндаги мағлубият!

- Ливан билан ўйинда футболчилар хоҳламасдан майдонга тушдилар деган гаплар чиқди?
- Биз Абрамов билан 5 йил ишладик. Унга шу қадар ўрганиб қолдикки, кетганидан кейин ҳамма ҳар хил ҳолатга тушиб қолди. Нечта ўйинчи бўлса, ҳаммаси ҳар хил ҳолатда қолди. Унга нисбатан биз, мураббий ва ота сифатида қарардик. Футболда шундай нарса бор, мураббий кўп алмашади. Буни биз яхши биламиз. Шунинг учун профессионал футболчилар мураббийни кимлигига қараб эмас, манфат йўлида ўйнаши керак. Бизни манфатимиз ЖЧ эди ва ҳамма футболчилар мураббий алмашганини тезда қабул қилдик. Ливан билан ўйиндаги йўқотилган очко қимматга тушди. Гувоҳи бўлдингиз, биз учун 1 очко ҳам жуда катта роль ўйнади. Ёдингизда бўлса, ЖАРда Эрон билан ўйнадик. Асосий таркибни 5 нафар аъзоси йўқ эди. Ўша куни захира ва асосий таркибдан ўрин олган футболчиларни ҳозирда ярми йўқ! Ёки Япония билан ўйинни олайлик, у ерда шундай эркин ўйнадикки, шу куни биз 3-0 ҳам ютишимиз мумкин эди. Абрамов ўзбек футболи учун жуда зўр ҳаво олиб кирди. Айни пайтда МТЖга четдан машҳур мураббийни олиб келишдан наф йўқ деб ўйлайман. Миржалол ака Қосимовга эса охиргача имконият бериш лозим. Вадим Абрамовга эса қандайдир ёшлар терма жамоаларидан бирини бериш керак. Абрамов иккита олимпиа терма жамоасини бошқарди ва ундан кўплаб футболчиларни кашф қилди. Менимча клубларимизни моддий техник базаси бой бўлиши керак. Ҳамма клубни ўз интернати бўлиши лозим. Ўзимдан келиб чиқайлик, ёшлигимда жуда ҳам кам пул топардим, дўстларим келиб, юр кетдик бошқа ерда каттароқ пул топамиз деган таклифларни беришар эди. Бундай ўйинчилар қанча? 1-2 лигаларда уларни сони кўп. Агар улар ўз клубларида охиригача тарбиялансалар муваффақиятимиз ошарди.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб турибсизми?
- Албатта. Интернетда доимий кузатаман. Ўзбек футболи кучайиши учун ҳалол футболни олиб кириш керак. Шунда олий лигамиз 50% кучайган бўларди. Айни пайтда легионер эканлигимдан хурсандман. Ўзбекистонда 4тагина жамоа топ даражада. БААда 75 фоиз футболчилар профессионалдирлар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика