UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

ЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол киритилган 10та баҳс Янгиликлар

ЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол киритилган 10та баҳс

Кеча, 1 октябрь куни "Тоттенхэм" ҳамда "Бавария" ўртасидаги учрашувда 9та гол урилди.

Ушбу ақлдан оздирадиган ўйин Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида энг кўп гол урилган баҳсларни эслатиб юборди. Лондонда рекорд ўрнатилмадими? Маълум бўлишича, йўқ. Битта баҳсда 9та гол - рекордга яқин келадиган натижа эмас. Турнирнинг кузги босқичида қуйидаги ҳисоблардаги ўйинлар бўлган.


2011 йил. "Динамо" З - "Лион" 1:7

"Лион" плей-офф босқичига чиқиши учун Загребда йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак эди. Францияликлар ўз мақсадига етишишди, бироқ 45-дақиқада ҳам "Динамо" 1:0 ҳисобида олдинда эди. Бафетимби Гомис покер қайд этди. Натижа жуда шубҳали эди, аммо УЕФАнинг ўша пайтдаги президенти Мишель Платини учрашув келишилмаганлигини айтган.


2014 йил. "Рома" - "Бавария" 1:7

"Бавария" ЧЛнинг гуруҳ босқичида биринчи марта 7та гол ураётгани йўқ. Беш йил олдин мюнхенликлар янада йирик ҳисобда "Рома"ни таслим этишган. 36-дақиқада Арьен Роббен дубль қайд этди, Марио Гётце, Роберт Левандовски ва Томас Мюллер биттадан гол уришди. Франк Рибери ва Шердан Шакири ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди.


2015 йил. "Байер" - "Рома" 4:4

Жуда кўп гол урилган баҳснинг биттасидагина дуранг қайд этилган. Бу баҳсда ҳам "Рома" иштирок этган, аммо Леверкузенда умуман бошқача ўйин кўрсатишган. 19-дақиқада Чичаритонинг дубли эвазига ҳисоб 2:0 эди. Кейин "Рома" 44 дақиқа ичида 4та гол урди. Шунга қарамасдан Рожер Шмидтнинг "Байери" мағлубиятдан қутулиб қолди.


2015 йил. "Реал" - "Мальмё" 8:0

Криштиану Роналду ва Карим Бензема "Сантьяго Бернабеу"да байрам кечаси ташкиллаштиришди. Португалиялик Швеция жамоасига қарши баҳсда покер, франциялик эса хет-трик қайд этди. Яна битта гол Матео Ковачич ҳисобига ёзилган.


2019 йил. "Зальцбург" - "Генк" 6:2

Жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки турида Австрия ва Бельгия клублари томошабоп ўйин намойиш этишди. Айниқса Эрлинг Холанд: "Зальцбург"нинг ёш ҳужумчиси йирик турнирда дебют қилишига қарамасдан, рақиб дарвозасига 3та гол уришга эришди.


2008 йил. "Вильярреал" - "Ольборг" 6:3

Агар 2008 йил "Ольборг" мухлисларига уларнинг жамоаси меҳмонда "Вильярреал"га 3та гол уради дейишганида, ишқибозлар ғалабани нишонлашган бўларди. Аммо йирик ҳисобдаги ғалаба испанларга насиб этди. 67-дақиқада 2:2 эди. Захирадан майдонга тушган Хосеба Льоренте 17 дақиқада хет-трик қайд этди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.


2000 йил. ПСЖ - "Русенборг" 7:2

Жамоада Неймар ва Мбаппе пайдо бўлгунига қадар ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 7талаб гол урарди. 2000 йилда "Русенборг" Парижда шарманда бўлган. ПСЖ 4та голни биринчи бўлимда, қолган 3та голни иккинчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида киритди. Николья Анелька дубль қайд этишга муваффақ бўлган.


2019 йил. "Тоттенхэм" - "Бавария" 2:7

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган "шпорлар" кеча ўзининг янги стадионида 7та гол ўтказиб, шарманда бўлишди. Тўғри, "Тоттенхэм" баҳордаги формасида эмас, аммо 7та гол ўтказиш катта муваффақиятсизлик. Ҳисобни Сон Хён Мин очган эди. Бироқ "Бавария" АПЛ вакилларини ер тишлатишди. Фантастик ўйин кўрсатган Серж Гнабри покерд қайд этди, Левандовски эса дубль.


2003 йил. "Монако" - "Депортиво" 8:3

"Тоттенхэм" ва "Бавария"га 10талик бўлиши учун 1та гол етмади, монегасклар эса 2003 йилда испанлар билан ўйиндаги голлар сонини 11тага етказишган. Бу рекорд узоқ вақт сақланиб турди. Ҳужумчи Дадо Пршо 23 дақиқада покер қайд этди, "Депортиво" дарвозабони Хорхе Молинани эса 5та голдан сўнг алмаштиришган.


2016 йил. "Боруссия" Д - "Легия" 8:4

ЧЛ гуруҳ босқичининг рекорди Дортмундда содир бўлган. "Боруссия" ва "Легия" "Сигнал Идуна Парк"да 12та голли ёрқин шоу амалга оширишган. Польшаликлар ҳисобда олдинда эди, бироқ немислар баҳсни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди. Шинжи Кагава дубль, Марко Ройс эса  хет-трик қайд этди, меҳмонларда эса Александар Прийович 2та гол уришга эришди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика