Чиро Иммобиле: “Милан”га ҳар ким ҳам тўртта гол уролмайди

10 сен 2017, 22:41
“Лацио"-"Милан" (4:1) учрашувида хет-трик қайд этган римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввалги баҳсда “СПАЛ” билан қайд этилган дурангдан кейин ўзимизга келиб олишимиз қийин бўлди. Барча биз Суперкубокдан кейин орқага қараб кетаётганимиз ҳақида гапира бошлади. Аммо “Милан”га тўртта гол уриш ҳаммагаям насиб этмайди.

Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бора оламизми? Ўйлайманки, биз тўғри йўлдамиз. Бизда аҳил жамоа йиғилган ва биз бир биримиз учун боримизни беришга тайёрмиз”, дейди Иммобиле.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia