UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Чирчиқ футбол фестивалига мезбонлик қилди Янгиликлар

Чирчиқ футбол фестивалига мезбонлик қилди

Маълумки, 2019 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мазкур фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда болалар, ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида футболни янада оммалаштириш юзасидан бир қатор диққатга сазовор ишлар олиб бориляпти. Жумладан, Жиззах, Сирдарё, Фарғона водийси вилоятларида футбол фестиваллари уюштирилди. Шу йилнинг 14 декабрь куни эса ушбу тадбир Тошкент вилоятида давом  эттирилди.

Ўз ўрнида Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ходимлари (вице-президент Асқар Жадигеров) тадбирни юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама муносиб ҳозирлик кўришди. Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт саройида ўтган футбол фестивалида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги умумтаълим мактабларида мавжуд футбол тўгаракларида шуғулланаётган ёш футболчилар қатнашди.

 Футбол фестивалининг асосий мақсади - болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқишини янада ошириш, ҳаваскор футболни оммавийлаштириш, қолаверса, умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган футбол тўгараклари ишини яхшилашга қаратилган. Бугунги фестивалда ёш футболчилар ўз кўргазмали чиқишларини намойиш қилишди. 

Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, шунингдек ЎФА мутахассислари Маъмур Саидқосимов ва Бахтиёр Шириновлар иштирок этди. Якунда ёш футболчиларга спорт либослари ва коптоклар совға қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика